# Tags
#Кураш

Ўзбекистон дзюдочимиз Мария Шекерова фуқаролигини ўзгартирганлиги тўғрисида

Олимпия ўйинларининг уч карра совриндори, маҳоратли спортчи Ольга Забеленская Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиб, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон номидан қатнашишга қатъий аҳд қилгандан сўнг, Россия оммавий ахборот воситалари ножоиз сўзларни ишлатган ҳолда унинг номига доғ туширувчи турли чиқишлар уюштирди. Спортчини хоинлик ва сотқинликда эринмай айблади. Лекин ўзбекистонлик дзю-до устаси, бир неча бор Ўзбекистон ва Осиё чемпионлигини қўлга киритган, қатор нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган ўзбекистонлик Мария Шекерова кутилмганда Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилганда, мамлакатимиз ОАВ ходимлари лом-мим дейишмаганди. Яъни, худди Ольга Забелинскаяга нисбатан қўлланилган усулда шов-шув кўтариб, турли асоссиз “миш-миш”ларга хамиртуруш бўлгулик мақолалар эълон қилмаганди, аксинча, шарқона одобга риоя қилишни афзал билганди. Ваҳоланки, Мария Шекерова тўғрисида ҳам шов-шув кўтариш, уни хоинликда “айблаш” учун етарлича асослар йўқ эмасди…

 Катта спорт сари илк қадамлар

 Биз ҳам ҳея тап тортмсдан “хоин” ёки “сотқин”, “хиёнатчи” деб атасак бўлаверадиган Мария Александрована Шекерова 1988 йил 9 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Дзюдо курашибўйичаилк сабоқларни ҳам ўзбек заминида, ўзбек спорт усталаридан олган. Шу ерда ўтказилган мусобақаларда муваффаққиятли қатнашиб, бир неча бор Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлган. Осиё чемпионатлари ва Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчи сифатида қатнашиб, жанговар спорт турлари бўйича ғолиблик қилган, нуфузли совринларни қўлга киритган, Ўзбекистон спорт устаси деган унвонга ҳам шу ерда сазовор бўлган, 2008 йилда Пекин олимпиадасида ҳам Ўзбекистон спортчилари сафида иштирок этган.

 Мария спортчилар оиласида дунёга келган. Чунки унинг онаси ядро ирғитувчи, отаси эса кўп кураш бўйича спортчи бўлган. Шунингдек, унинг холаси ва тоғаси, опалари ҳам спортнинг енгил атлетика тури билан Тошкент шаҳрида фаол шуғулланишган. Мария Шекерова эса ҳали биринчи синфда ўқиб юрган кезларидаёқ тхэквандо, ушу ва баскетбол билан шуғуллана бошлаган. Хуллас, спортнинг кенг оламига ўзбек замини орқали кириб борган.

 Шекерованинг Ўзбекистондаги спорт муваффақиятлари

 Гарчанд, болалигиданоқ ҳар хил спорт турлари билан шуғуллана бошлаган бўлса-да, Мария илк бор 12 ёшидан бошлаб дзю-до кураш спорти билан жиддий шуғулланишга киришган. Шунинг учун ҳам орадан бир йил ўтгач, яъни 2001 йилда Ўзбекистон терма жамоаси таркибига қабул қилинган. Ўн олти ёшга тўлганда, яъни 2004 йилда эса Республика Олимпия заҳиралари коллежининг дзю-до бўлимида ўқий бошлаган. Бу ерда унга таниқли спортчи, катта тренер Косухин профессионал сабоқлар берган. Мария Шекерова ушбу коллежни 2007 йилда, 19 ёшида битирган.

 Мария Шекерова 2004 йилдан 2008 йилга қадар ўтказилган Осиё чемпионатларида тўрт марта дзю-до кураши бўйича совриндор, бир марта Чеджу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлган. Ўзбекистон дзю-дочилари миллий терма жамоаси таркибида у 2008 йилда Пекинда ўтказилган Олимпиада ўйинлари мусобақаларида 78 килограмм вазн тоифасида иштирок этган. 2009 йилда эса 21 ёшли Мария Шекерова Ўзбекистон дзю-до терма жамоаси таркибида Бангкокда жанговар спорт турлари бўйича ўтказилган Осиё ўйинлари чемпионатида 78 килограмм вазн тоифасида бронза медални қўлга киритган.

 Мария Шекерованинг Россиядаги муваффақиятлари

 Мария 22 ёшга тўлганда ўзбошимчалик билан, яъни Ўзбекистон Дзюдо Федерациясини хабардор этмасдан, доимий яшаш учун Россия Федерациясига кўчиб кетган. Яъни, Россия Федерациясининг ўша пайтлардаги Президенти Дмитрий Медведов 2011 йил 26 сентябрда имзо чеккан 1249-сонли Фармонига асосан Россия фуқаролигини қабул қилган.

 Шу тариқа Мария Шекерова 9 марта Россия чемпионатларида дзю-до кураши бўйича иштирок этган. Шундан икки мартасида (2013 ва 20119 й.й.) Россия чемпионлиги ва беш карра бронза, бир марта (2012 й.) кумуш медалига сазовор бўлган. Шунингдек, Мария Шекерова 2012 йилда Европа кубогини қўлга киритган ва “Катта шлем” мусобқалари совриндори бўлган.

 2013 йилда Майамида Гран при ҳамда кумуш медалга сазовор бўлган, Қозон шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон ёзги универсиадасида эса бронза медални қўлга киритган.

 У Қозон шаҳридаги педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетини тамомлаган. Айни кунларда “Динамо” спорт жамияти номидан кураш майдонига тушмоқда.

 Шекеровага фуқаролигини алмаштиришда
 ким ёрдам берган ва ҳомийлик қилганди?

 Ўзбекистон миллий дзю-до терма жамоасининг бош мураббийси Андрей Анатольевич Штурбанининнинг туғишган акаси Сергей Анатольевич Штурбанин 2011 йилларда Татарстан Республикаси дзю-до Федерацияси ижрочи директори вазифасида ишлар эди. Ўша кезлари Татарстан дзю-до Федерацияси таркибида халқаро тоифадаги оғир вазнли дзю-до устаси йўқ эди. Бундай тоифадаги спортчининг Татарстанда бўлиши жуда муҳим эди. Чунки бу республика пойтахтида Бутунжаҳон ёзги Универсиадага қизғин тайёргарлик кетаётганди. Шу боис, татарстанлик спорт раҳнамолари зудлик билан оғир вазнли, тағин халқаро спорт майдонларида Россия шаънини муносиб ҳимоя қила оладиган аёл спортчи топишлари зарур эди. Шунинг учун ҳам Сергей Штурбанин ва Татарстан дзю-до терма жамоаси бош мурабийси Николай Швейкин оғир вазнли, тағин халқаро спорт майдонларида эътироф этилган номдор спортчи излай бошлаган эдилар. Улар бир неча бор чемпионлик унвонига эга, Осиё чемпионатининг кўплаб маротаба совриндори бўлган ўзбекистонлик 78 килограммдан юқори вазн тофасидаги спорт устаси Мария Шекерова номзоди устида тўхталишди. Татарстан дзю-до федерацияси ижрочи директори Сергей Штурбанин акаси – Ўзбекистон дзю-до миллий жамоаси бош мураббийси Андрей Штурбанин орқали Мария Шекеровага, агар у, Ўзбекистон миллий терма жамоасидан татарстан миллий жамоаси таркибига ўтса, Татарстан пойтахти Қозон шаҳридан квартира ажратилишини, ўзи эса Қозон Федерал университети қошидаги педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетига қабул қилиниши ҳамда унга Россия фуқаролиги берилиши тўғрисидаги ваъдаларини етказди. Бу ваъдаларга учган Мария Шекерова ўз ота-онасини Тошкент шаҳрида қолдириб, зудлик билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон Дзю-до Федерацияси Россиянинг дзю-до Федерациясига ўзбек спортчисининг бошқа байроқ остига ўтишига қарши эканлигини маълум қилмади, ҳатто, спортчининг мусобақаларда бошқа Республика номидан қатнашишини таъқиқловчи “уч йиллик каранти”» ҳам эълон қилмади.

 Шу ўринда фикриимиз исботи учун Россия Федерацияси фуқарорлигига қабул қилиш тўғрисидаги Фармон матнини асл ҳолича келтириб ўтамиз:

 О приеме в гаржданство Российской Федерации

 УКАЗ

 ПРЕЗИДЕНТА РОССИЙКОЙ ФЕДЕРАЦИИ

 О приеме в гаржданство Российской Федерации

 Принять в гаржданство Российской Федерации Шекерову Марию

 Александровну, родившуюся в 1988 году в Узбекистане и проживающую

 в Республике Татарстан.

 Президент Российской Федерации

 Д. Медведов

 Москва, Кремль

 26 сентября 2011 года

 № 1249

 (Эслатиб ўтамиз, ушбу матннинг электрон шакли «Кодекс» ЗАО томонидан тайёрланган ва “Систем” НТЦнинг расмий электрон матни билан солиштириб кўрилган).

 Табиийки, меҳрибон “ҳомйлар” Марияга неки ваъда қилишган бўлса, ҳаммасини бадастур бажаришди. Фақат… Мария Шекеровани Ўзбекистонлик тренер ва мураббийлар тарбиялаганлигини, уни инсон ва спортчи сифатида вояга етказганини “унутишди”. Спортчи эришган барча ютуқларни эса ўзлариники қилиб олишди. Тўғри, қўлга киритилган ютуқлар спортчига, унинг маҳоратига, жисмонан ва руҳан баркамоллигига, устозлардан ўрганганларини амалда қай даражада қўллай билиш маҳоратига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Аммо, ҳеч қачон, спортчини чинакам маҳоратли қилиб қилиб тарбиялаган, уни руҳлантирган, ғалабаларга эришишга ундаган заминни, айни пайтда, мураббийлар ҳамда тренерларни ҳам унутмаслик керак. Агар шундай қилинмаса, чинакам нонкўрлик бўлади, ўзи туғилиб ўсган юртга, спортчини кўкларга кўтарган халққа нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Бу фикримиз тасдиғи учун биттагина мисол келтириб ўтайлик.

 Ўша “кўчиб ўтиш”дан сўнг, Россия матбуотида
 Мария ҳақида қандай мақолалар пайдо бўлганди?

 –Ғолибани, ва албатта, унинг тренери ҳамда бош мураббийси Николай Гргорьевич Швейкинни табриклаймиз!, – деб ёзди қувонч билан Россиянинг Татарстандаги УФСКН деб номланувчи матбуот гуруҳи. – 2011 йил 10 октябрда Татарстан дзю-до федерацияси тарбияланувчиси, халқаро тоифадаги Россия спорт устаси, уч карра Осиё чемпиони, 2012 йилда Европа кубогини қўлга киритган, 2012 йилда “Катта шлем” беллашшувларининг бронза медали соҳибаси, 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, Майамида ўтказилган мусобақаларнинг кумуш медали совриндори, шунингдек, Қозон шаҳрида 2013 йилда бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёзги универсиада беллашувларининг бронза медалини қўлга киритган Мария Шекерова ғалабага эришди.

 Мария Шекерова яқинлашиб келаётган XXVII “Бутунжаҳон универсиадаси-2018”да иштирок этишда номзод спортчи саналади. Шунинг учун ҳам у ҳар куни тинмай машқ қилмоқда. Таъкидлаб ўтиш керакки, Мария Шекерова жаҳон миқёсидаги беллашувларда дадил қатнаша оладиган спортчи даражасига кўтарила олди. Энг муҳими эса, у кумуш медални қўлга киритди. Буларнинг ҳаммаси аввало Тошкент, сўнгра бутун Ўзбекистон учун турли спорт майдонларида аёвсиз олиб борилган курашлардан бошланди.

 Кейинчалик, яъни 2009 йилда Мария Татарстанга кўчиб ўтди. Қалбида ўзига нисбатан катта ишонч ва умид уйғонган ушбу спортчини татарстонлик тренер Николай Швейкин сезиб қолди ва ўз ҳомийлигига олди. Тренернинг қобилияти, иродаси ва ёрдами билан бу спортчи қиз турли мусобақа ҳамда беллашувларнинг юксак совринларини қўлга киритди. Майамида бўлиб ўтган нуфузли мусобақаларда таркибида Мария Шекерова бўлган Россия терма жамоаси 8 та медалга сазовор бўлди ва умумжамоа ҳисобида етакчиликни қўлга киритди.

 Океан орти спортчилари турнир Гран-при соврини кимга насиб этиши ҳақида баҳслашаётган, кўплаб медаль ҳамда очколар тўплашга интилаётган бир пайтда, дзюдочиларнинг энг кучли қисми Словениядаги Цель шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг Европа босқичи беллашувларида кубокни қўлга киритишни маъқул кўришди ва шу мақсадда фаол беллашувлар олиб боришди. Россия аёллар терма жамоаси таркибида майдонга тушган татарстан дзю-до мактаби тарбияланувчиси Регина Капаева ягона совринни қўлга киритди. Набережние Челни шаҳридан келган бу спорт устаси кичик финал баҳсларида польшалик дзюдочи Розги ва голландиялик Савелкусни ортда қолдириб жамоадоши Айдана Нагорова билан беллашди ва Европа кубоги ўйинларнинг учинчи совриндорига айланди. Шунингдек, Словениялик ва германиялик спортчилардан сўнг, Россиялик дзю-до усталари учинчи ўринни қўлга киритишди.

 Ғолиб спортчиларимизни мукофот ва совринлар билан табриклаймиз ҳамда уларга янги ғалабалар тилаб қоламиз!Мана, спорт оламида анчагина ортиқча гап-сўзларнинг болалаш ига сабаб бўлган икки воқеа, икки ҳолат ҳақидаги тафсилотлар билан ҳам танишиб олдингиз. Умид қиламизки, ким «хоин», «сотқин» ва ўз заминидан «чекинган»у, ким худди шундай йўл билан ўз Ватанига, туғилиб ўсган заминига нисбатан нонкўрлик қилганини ўзингиз фаҳмлаб оласиз.

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *