# Tags
#Таҳлил

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА ФРОНТ ОРҚАСИДА СУРХОНДАРЁЛИКЛАР КЎРСАТГАН МЕҲНАТ ЖАСОРАТИ

Урушнинг энг авж палласида менинг бобом 1907 йилда Шўрчида туғилган Абди Қодиров 1941 йилдан 1943 йилгача халқ депутатлари Шўрчи тумани ижроия кенгаши раиси, Иккинчи Жаҳон урушининг энг оғир пайти 1943 1илдан 1945 йилгача халқ депутатлари вилоят кенгашининг раиси бўлиб ишлаганлар. Мен бобом вафот этган 1984 йилга қадар у кишидан урушнинг барча даҳшатларини шахсан билиб олганман. Очликдан кишилар йўлларда ўлиб қолганлар, бир қанчалари йўқчиликка чидай олмай, кунжара еб, шишиб ўлганликлари ҳам бор гап. Ҳа,очарчилик ва қимматчилик фронт орқасидаги халқимиз бошига ана шундай балоларни олиб келди.

Чунки Иккинчи жахон уруши арафасида—1941 йилнинг 6 мартида собиқ СССР ҳудудида, Ўзбекистон ССРда маркази Термиз шаҳри бўлган Сурхондарё вилояти ташкил этилди. Бошланиб кетган Иккинчи Жаҳон уруши Республикадаги, жуладан, Термиз шаҳридаги тинч ҳайтга ва тараққиётга рахна солди. Кечиктириб бўлмайдиган ва энг муҳим вазифа бутун халқ хўжалигини ҳарбий шароитга қараб қайта ташкил этиш эди. Бутун Ўзбекистондаги каби қадимий Термиз шаҳри ҳам қисқа вақтлар ичида ҳаракатдаги армиянинг орқадаги мустаҳкам таянчига айланди. Ана шу оғир йилларда жуда орқа фронтдаги термизликлар душман укстидан ғалаба қозониш йўлида яшадилар ва фидокорона меҳнат қилдилар

Булар ҳақида бугунги кунда гапирмасдан туриб бўлмайди. 1941 йилнинг 22 июнида немис қўшинларининг СССРга тўсатдан ҳужум қилганлиги натижасида дастлабки тўрт ой мобайнида вермахт қўшинлари томонидан 5 миллиондан кўпроқ қизил армиячилар асирга олинди, ҳарбий техникалар, ўқ-дори ва медикаментлар, шунингдек, ҳарбий аэродромлар ундаги самолётлар ҳавога кўтарилмасдан турибоқ душман авиацияси томонидан бомбардимон қилиниб, ер билан яксон этилди .Вермахт танклари Қизил врмия жангчилари юрагига ваҳима солди ва оммавий равишда чекиниш бошланди, бутун дивизияларнинг оммавий равишда асирга тушиши рўй берди. Ана шундай бир пайтда СССР раҳбарияти Давлат Мудофаа Қўмитасини ташкил қилди, барча ҳокимият органлари Москва Кремлидаги ана шу ДМҚ қўлига,ягона марказга бўйсундирилди. Бундай ҳолда миллий республикалар маҳаллий ижроия органлари фақат ДМҚ буйруқларини ижро этиш билангина шуғулланишарди, холос. “Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун!” шиори остида ДМҚ вакиллари Ўзбекистон маҳаллий аҳолсининг сўнги молигача ва ,ҳатто, келгуси йили экишга мўлжаллаб қўйган сўнги донигача қолдирмай, олдилар. Мен шунингдек, бобомдан СССР да яшириб келинган айрим фактларни билиб олдим. 1919-1923 йилларда Иккинчи Жаҳон уруши арафасида туғилган ва хизматга олинган Сурхондарёнинг узоқ қишлоқлари ва тоғли туманларидан келган, ҳали 18 га ҳам тўлмаган йигитларда улар шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳам йўқ эди. Шунга қарамасдан ҳарбий комиссариатлар СССР Мудофа Давлат Қўмитасининг кўрсатмасимга мувофиқ уларни элементар саф тортиш ва ёғочдан ясалган учида найзаси бор милтиқларга уч ойда ўргатишарди. Улар дарҳол урушнинг қайноқ олдинги позицияларига ташланарди. Бунинг устига, СССР Давлат Мудофаа Қўмитасининг кўрсатмасига кўра миллий дивиязилвр қуроллар ва ўқ-дорилар билан тўла таъминланмаганди, шунинг учун ғарбдаги ёзувчиларнинг тарихий ҳикояларида Иккинчи Жаҳон урушидаги қизил армиячиларнинг “ҳар учовига бир милтиқ”, “ғар иккисига бир котелок” деган “афсоналари” пайдо бўлган. Сурхандарёнинг узоқ қишлоқлари ва тоғли туманларидан борган чақирилувчиларга қизил армия жангчиси эканлиги ҳақидаги ҳужжатлар ҳам берилмаган..Демакки, фронтга кетаётганларнинг ҳисоб-китоби ҳам бўлмаган. Шунинг учун фронтга кетган 15 00000 кишидан 400000 нафари қайтиб келмаган. Уларнинг 150000 нафари бедарак йўқолганлар ҳисобланади. Фронтдан 600000 киши ногирон бўлиб қайтди. Буни қолган хотинлар, кексалар ва болалардан иборат 5 миллионли аҳолиси қолган жойда- Ўзбекистонда нақадар катта рақам эканлигини тасаввур қилинг.600 000 ногиронни боқиш ва уларга нафақа тўлашни айтинг. Ьунинг устига, 1943-1944 йилларда Ўзбекистонга 150 минг қрим татарлари, 175 минг чечен, 157 минг ингуш, 4,5 минг болқор, арман, грек ва месхети турклари кўчириб юборилди. Улар давлатчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган, тарихий жойларидан бадарға қилинган эдилар.Ўзбекистон Республикаси аҳолиси бу мажбуран кўчириб юборилган инсонларга инсонпарварлик ва ҳамдардлик билан муносабатда бўлди, ўзининг охирги бурда нонини биргаликда баҳам кўрди. Ишчилар ва хизматчилар кунига 400-500 граммдан, ишламайдиган кишилар эса 300-400 граммдан нон олардилар. Гўшт, балиқ, мой, крупа,макарон каби маҳсулотлар тақсимот асосида нормага қараб берилиши белгиланганди, аммо улар таъминотида тез-тез узилишлар содир бўлиб, карточкалар фойдаланилмасдан қоларди. Қишлоқ жойларидаги аҳолига бундай нормалашган ҳолда маҳсулотлар берилмас, бу эса шунингсиз ҳам оғир аҳволда яшаётган қишлоқ аҳолиси аҳволини қийинлаштириб юборганди. Ишчи ва хизматчиларнинг маоши оширилганди, амммо озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг тақчиллиги боис пул қадрсизланиб борарди.. Онам, 1931 йилда Шўрчида таваллуд топган Қодирова Беғамнинг айтишларига қараганда, уруш йиллари у киши 12-13 ёшларда бўлган, онам американинг озиқ-овқат бўйича ёрдами тушёнка тарзида келганлигини эслардилар ва уни халқ тилида “иккинчи фронт” деб атаганликларини, америка этик ва ботинкаларини ўзбекча қилиб, “америкон этик” деб атаганликларини эслардилар.

1941 йилнинг 22 июнидан АҚШ СССРни ўзининг “ленд-лиза” дастурига киритди. Унга кўра қурол-яроғлар, материаллар, ўқ-дорилар жанг қилаётган томонга улар худди Британия етказиб берганлари каби “қарзга” етказиб бериларди. Умуман, СССРга “ленд-лиза” бўйича 11 миллиард ( бугунги баҳоларда 140 миллиард) долларлик товарлар, 17 ярим миллион тоннага яқин турли хил юклар юборилди. Булар қурол-яроғлар (отиш қуроллари, танклар, портловчи моддалар, ўқ-дорилар), самолёилар, паровозлар, автомобиллар, кемалар, машина ва асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари, рангли ва қора металлар, кийим-кечаклар, материаллар, химик реактивлар эди. Ленд-лиз йўналиши бўйича олинган нарсалар СССР томонидан уруш даврида ишлатилган товарларнинг салмоқли қисмини ташкил қилади. Масалан, ленд лиз бўйича уруш даврида 1941-1945 йилларда фойдаланилган барча портловчи моддаларнинг учдан бири қисми , миснинг 40 фоизи, альюмин, кобальт, олов, жун, темир йўл рельслари ва бошқаларнинг 50 фоиздан кўпроғи етказиб берилган эди. СССРга ленд-лиз бўйича уруш йиллари СССР саноати ишлаб чиқаргандан 2,5 бараввар кўп локомотив етказиб берилди, “Катюша”лар Студбеккерларнинг шассисига ўрнатилди, ва фронтга борган гўштли консерваларнинг деярли ҳаммаси Американинг маҳсулоти эди.

Совет расмий пропагандасида Америка Қўшма Штатлари кўрсатган ёрдам камайтирилиб кўрсатилади, кўпинча эса улар ҳақидаги маълумотларни яшириш одат тусига кирган.1943 йилнинг мартида Американинг Москвадаги элчиси ўзининг ранжиганлигини яшира олмай, дипломатларга хос бўлмаган қуйидаги гапларни айтганди:”Россия ҳукумати ташқаридан олинаётган ёрдамни яширишни хоҳлайди. Шу ҳам очиқ-ойдинки, улар ўз халқини урушда Қизил армия бир ўзи курашаяпти, деб ишонтиришни исташади.” 1945 йилда Ялта конференциясида Сталин тан олишга мажбур бўлиб айтдики, ленд-лиз Рузвельтнинг антигитлер коалиция тузишдаги энг ажойиб ва сермаҳсул ҳиссаси бўлди”. Ўша пайтла Термиз шаҳри Сурхондарё вилоятидаги энг мураккаб муаммоларни ечиш штаби бўлди Урушнинг дастлабки кунларининг ўзидаёқ ҳарбий комиссариатлар ва жамоат ташкилотларига ўзларини фронтнинг олдинги жабҳаларига юборишни сўраб, икки мингдан кўпроқ ариза тушди. Бу даврда асосий эътибор урушга кетганлар ўрнига раҳбар кадрлар, механизаторлар ва бошқа касбдагиларни тайёрлашга қаратилди. Уруш йиллари 260 дан кўпроқ хотин-қиз раҳбарлик ишларига қўйилди. Фақат маҳаллий қизлар ҳисобидан 600 нафар тракторчи ва шофёрлар тайёрланди. Фронт эҳтиёжи учун ҳам мутахассислар тайёрланди. Қизил Хоч ва Қизил Яримой ташкилотлари томонидан 25 санитар дружинаси, 550 тиббиёт ҳамшираси тайёрланди. Уларнинг кўпчилиги ихтиёрий равишда фронтга кетдилар.,хотин-қиз донор бўлди. Уруш йиллари танк колоннаси ва самолётлар тайёрлаш жамғармасига сурхондарёликлардан 45 миллион сўм пул йиғилди. Шаҳарнинг барча миллат вакиллари Иккинчи Жаҳон урушининг барча жанггоҳларида қаҳрамонларча жанг қилиб, ўзларини шон-шуҳратга буркадилар.

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *