# Tags
#Юридик ёрдам

Инвестор қонун ҳимоясида

Сариосиё ва Узун туманларида фаолият юритаётган инвесторларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси Т.Ш.Алимардонов Сариосиё тумани, “Нуробод” маҳалласига ташриф буюриб, ушбу маҳалла худудидаги 30 гектар ер майдонида боғдорчилик билан шуғуллананиб келаётган «GREEN COLD NURSERY IR-AF-UZ COMPANY» масъулияти чекланган жамияти (Ўзбекистон-Афғонистон-Эрон, данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш) раҳбари Исматулло Раҳимий билан учрашиб, унга мамлакатимизда инвесторларни ҳимоя қилиш борасидаги ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилаётгани, суд идоралари томонидан фуқаролар, тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги тушунтирилди.

Одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судларнинг ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлиги, натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиққанлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг Олий суд тузилмасида инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркибини тузилгани, ушбу судлов таркибига инвестиция киритилган санада йигирма миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар, рақобатга оид ишларни кўриш ваколати берилгани такидланди.

Инвестициявий низолар бўйича йирик инвесторларнинг, рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишларига кўра, ушбу тоифадаги ишлар ва қолган инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши мумкинлиги, ушбу юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январда қабул қилинган «Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-663-сонли Қонуни ҳуқуқий асос бўлиши, унга асосан нвестициявий низолар бўйича ва рақобатга оид ишлар иқтисодий судларнинг судловига тегишлиги эканлиги белгилаб қўйилгани тушунтирилди

Сараосиё туманлараро иқтисодий суди раиси
Т.Ш.Алимардонов

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *