# Tags
#Таҳлил

СОВЕТ ИТТИФОҚИ ҚАҲРАМОНИ СУРХОНДАРЁЛИК ШАМКАЕВ АКРАМ БЕЛЯЕВИЧ ХАКИДА МАКОЛА

1943 йилнинг октябри бошида  таркибида қизил армиячи  Акрам Шамкаев  ҳам бўлган паром расчёти душман ўқ-олови остида   Козинци- Зарубенци   ҳудудида  3-гвардия танк армияси жанговар техникалари ўтишини таъминлаб турарди. Ишнинг биринчи куни душманнинг доимий ўқ-олови остида 12 рейс амалга оширилди. Паром 16 жойидан тешилди, бироқ  Шамкаевнинг  кечиш жараёнида ўйилган жойларни бекитишини амалга оширган фидойи ҳаракатлари туфайли чўкмасдан  сузишда қолди. Кечиб ўтиш бир неча кун давом этди.

1943 йилнинг 12 октябрида  Днепр дарёсининг ўртасида  паромни судраб юрувчи катер ишдан чиқди.  Буксир қилувчи трос винтга ўралиб қолган, шунинг учун ҳаракат сустлашиб қолган эди.  Шамкаев музлаган сувга эътибор бермасдан сувга шўнғиб, винтни бўшатди.  Катер авиабомба осколкаси билан тешилганда, дарҳол ва маҳорат билан тешикни  бекитди ва кишилар соғ-саломат қирғоққа етиб боришди. СССР Олий Совети Президиумининг Фармони билан  1944 йил 10 январда  немис-фашист босқинчиларига қарши курашда қўмондонликнинг топшириғини аъло даражада бажарганлиги ва бунда жасурлик ва қаҳрамонлик кўрсатганлиги учун қизил армиячи  Шамкаев Акрам Беляевичга  Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилиб, унга Ленин ордени ва “Олтин юлдуз” медали  топширилди.            

Урушдан кейин старшина Шамкаев ҳарбийдан қайтди.  1945 йилдан 1981 йилгача  Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Шўрчи шаҳрида яшади. Дастлаб колхозда механик бўлиб ишлади, сўнгра  Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани қишлоқ хўжалиги техникаси бирлашмасида меҳнат қилди. Шўрчи посёлкасида яшади. 1981 йилнинг 12 августида вафот этди.  У Ленин ордени  ва бошқа бир қанча медаллар, жумладан, “Жанговар хизматлари учун” медали билан тақдирланган эди. Шўрчи шаҳри кўчаларидан бири ва унинг ўзи аввал ишлаган бригада номи берилган. Совет Иттифоқи Қаҳрамони Акрам Шамкаев  мукофоти учун Шўрчи туманида спорт мусобақа ва баҳслари ўтказиб турилади.

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *