# Tags
#Кураш

СУРХОНЧА ҚАДИМИЙ “ОЛИШ” КУРАШ ТУРИНИНГ ҚАЙТА ТУҒИЛИШИ ТЎҒРИСИДА

Миллий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган Сурхондарё вилояти миллий анъналарида бир-бири билан ёнма-ён яшаган кўчманчи қабилаларнин ўрни алоҳида. Бу ҳудудда этник турли-туман қабилалар яшаганлиги анъаналар мутаносиблигини бузибгина қолмай, аксинча унга янги колорит бахш этди, чунки ўзаро муносабатлар жараёнида ўзига хос конгломерат одатлар, маросимлар, урфлар пайдо бўлиб, улар ҳозиргача давом этиб келмоқда.

Шундай қилиб, курашнинг сурхонча қадимий тури ҳозирги Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудидаги Ғузор-Бойсун чўлларида яшаб келган ўзбек кўчманчи уруғи қўнғиротлар аждодларидан кўп асрлар мобайнида ўтиб, қолиб келган.

Ҳозирги вақтда Термиз шаҳрида ташкид этилган “Олиш” миллий кураши очиқ чекланган жамияти спорт клуби олишнинг қайта туғилиши ва кенг тарқалишида муҳим роль ўйнамоқда.

Шундай қилиб, “Олиш” миллий кураш очиқ чекланган жамияти спорт клуби бу миллий спорт тури хусусидаги нодир маълумотларга эгадир. Сурхондарё вилояти аҳолиси бухороча усулдаги курашни Сурхонча қонун-қоидалар билан ўтказиладиган олиш деб атаган.

Шу билан бир қаторда Бухороча курашни Бухоронинг махаллий этник тожиқлари гўштини бухорои ( бухороча кураш) ва кураши гирифтан (олиш кураши) деб атаганлар.

Қадимги вақтларда ота-боболаримиз тўқнашувлар олдидан одатда бир-бирларидан қайси кураш турини танлашларини сўрашган: “Олишми, солишми?” дейилган..Демак, бу шуни англатадики, тўқнашув олдидан курашчилар ёзилмаган қонун-қоидалар бўйича кураш усулини танлаганлар ва улоқтириш техникасиними ёки солишиш техникасиними қўллашга тайёргарлик кўрганлар.

Курашнинг “олиш” сурхондарёча анъанавий тури ҳозирги Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Алпомиш” халқ достони қаҳрамонларининг тарихий ватани Ғузор-Бойсун чўлларида яшаган ўзбекларнинг кўчманчи уруғлари бўлган ота-боболаримиздан асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келган.

“Олиш”нинг сурхончв қадимий анъанавий тури Россия империяси ва Шўролар зўравонлик тузуми даврларида жанубий ҳудудларда яшаган халқлар ўртасидакўплаб асрлар мобайнида шаклланган, норасмий қайта шаклланган (қайта туғилган).

Шундай тахминлар ҳам борки, олиш чалиш (чалишиба)нинг синоними бўлиб, йиқитиш техникаси бўйича 14 асрда салорларнинг анъанавий кураш туридан келиб чиққан. Чалиш салорларнинг тикка туриб курашиши бўлиб, ерга ётган ҳолда курашишга рухсат этилмаган. Салорлар Хитойдаги турк тилида гапирувчи халқ бўлиб, ҳозирги вақтда Цинхай провинциясининг Салор автоном уездида ва Гуньсу провинциясида яшайдилар. Салорларнинг ота-боболари Самарканд ҳудудидан бўлиб, 14 аср охирида Хитойга кўчиб келишган. Салорлар исломнинг суннийлар мазҳабига эътиқод қиладилар. Демак чалиш (чалишиба) ўзбекча чалмоқ сўзи маъносидадир.Шундай қилиб, бизнинг тахминимизча, салорларнинг анъанавий кураш усули чалиш 14 асрда йиқитиш техникаси сифатида Самарқанд ҳудудида яшаган халқлар ўртасида мавжуд бўлган.

Шундан келиб чиқадики, салорлар келиб чиқиш жиҳатидан Самарқанддан бўлган. Ривоятларга кўра, ака-укалар Оқман ва Қораман ( Оқбой ва Қорабой)лар Х!У асрда Қуръоннинг энг қадимий нусхалардан бирини олиб, Самарканддан Хитойга кўчиб келишган. Бу ёдгорлик ҳанузгача салорлар қўлида сақланади ва Хитойда қаимий ҳисобланади. Самарканддан келган ака-укалар Осиёнинг икки буюк дарёси Хуанхе ва Янцзиларнинг бошланадиган Цинхай ва Ганьсу туманларининг яшашга қулай бўлган жойларига ўрнашганлар. Ҳозир салорлар яшайдиган жойлар Цинхай, Ганьсу провинциялари ва Синьцзян-Уйғур автоном вилояти ҳудудидадир.

Қишлоқларда яшайдиган салорларнинг уйлари Ўрта Осий чекка ўзбек қишлоқларидаги уйларга ўхшайди. Улар лойдан, пахсадан қурилган бўлиб,асосий хоналарнинг ярмига тапчан қўйилади ва шу ерда таом тановул қилиб, шу ерда ухлайдилар.

Деворларга тираб ранг-баранг сандиқлар қўйилади. Салорларнинг таомномасида гўштли овқатлар асосий ўрин эгаллайди, тандирда пиширадиган нонларидай нонларни Хитойнинг бошқа ҳеч бир жойида учратмайсиз.Лағмонни яхши кўришади, чойни сут билан ичишади.Сюньхуа-Салор автономм уездида 150 минг нафар салорлар яшайди. Улар хитой иероглиф ёзувларини яхши билишади, аммо кези келганда лотин ёзувидан ҳам фойдаланишади. Салорлар ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжасида гаплашишади.

Олиш (чил чалиш) уйғурлар кураши “челиш”нинг синоними бўлиб, у келиб чиқиши қадимий Самарканддан бўлган салорлар “чалиш”ига мос келади ва Хитой, Афғонистон, Қозоғистон ва бошқа бир қанча мамлакатларда яшовчи халқлар олишиб, йиқитиши билан деярли ўхшашдир.

Курашнинг сурхонча қадимий “олиш” тури “бухороча кураш” усулининг прототипи ҳисобланади. Бунинг устига, “олиш” (чил чалиш) ушлаш ва йиқитиш усуллари йиғиндисига кўра замонавий миллий кураш (бухороча кураш) билан ўхшашдир. Курашнинг сурхонча қадимий тури курашнинг амалдаги қоидалари ва техник терминологияси ҳамда кураш либослари етарлича такомиллашмаган туридир.

“Олиш” ўзбек курашининг номи ҳам қирғизча “Алиш” кураши номига тўғри келади. 2001 йилда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “Алиш” бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилди.

АНЪАНАВИЙ МИЛЛИЙ КУРАШ ВА ШУНИНГДЕК, СУРХОНЧА “ОЛИШҚАДИМИЙ КУРАШ ТУРИНИНГ ЖАҲОНДАГИ БОШҚА ХАЛҚЛАР НИНГ ШУ КАБИ КУРАШ ТУРЛАРИ БИЛАН КЛАССИФИКАЦИЯСИ

Тик туриб олишшга қуидагилар киради.

1) Чил бериш, аммо белдан пастини ушламаслик:(эркин кураш), кураш (бухороча кураш) ва сурхонча “олиш” қадимий тури;тожик гўштингири; туркмен гореши; қазақ куреси; қирғиз куреши; грузин чидаобаси; арман кохи; молдаван купэ дикэси; русларнинг“не в схватку”си; ёқутларнинг белда олиш курдацан –тустууси.

2) Белдан пастдан олмаслик ва оёқдан чалмаслик: (курашнинг классик усули) белбоғли кураш олиши( фарғонача кураўш); татарларнинг куряши; молдаванча тринта дряптэ; русча “ в крест”; шунингдек, японча сумо.

3) Оёқдан чалиш ва белдан пастидан ҳам ушлаш:тува хуреши; инглиз кетч голди; мўғул барильдаси; швецар ( янги) сюис либри; швейцар (эски) швигени; ёқут хапсагайи.

Тикка туриб ва партередаги ҳолатда кураш турларига қуйидагилар киради:

  1. Оёққа чил бермасдан ва белнинг пастидан олиш мумкин бўлгани —юнон-рим кураши( классик);
  2.      Оёқдан чалиш ва белнинг пастидан ушлаш мумкин бўлган кураш: эркинкураш (халқаро қоидалар бўйича);озарбойжон гюлеши;инглизча кураш(ланкашир); олд фри рэстлинг; қадимий юнон кураши; эрон чухаси; туркларнинг гореши.
  3. Оёқдан чалиш, белнинг пастидан ушлаш ва оғриқли усулларни ҳам қўллаш мумкин бўлган кураш турлари: япон дзю доси; жиу-житсу; инглиз эркин кетчи; америкача эркин -профессионал кураш (рестлинг); самбо; голландча ўз-ўзини ҳимоя қилиш кураши.                       

Турган ҳолда оёқдан ушламасдан туриб оёқдан чалиш усулларини қўллаш, белнинг пастидан ушлаш таъқиқланган , оғриқлантирувчи ва бўғувчи усулларни қуллаш каби усуллари ва улоқтиришлари мавжуд бўлган кураш турлари олимпия ўйинларига кирган япон дзюдосига ўхшашдир.

  1. “Олиш”нинг қадимий сурхонча тури;
  2. Курашнинг “бухороча қоида”ларга асосланган тури;
  3.  Туркман миллий гореши (Хива кураши);
  4.  Қозоқ миллий кураши қазақша курес;
  5. Тожик миллий кураши “гўштингири”
  6. Гўштини бухорои(Бухороча кураш);
  7.  Грузин миллий кураши “чидаоба”;
  8.  Арман миллий кураши “кох”;
  9. Молдаван миллий кураши “тринтэ”;
  10. Ёқут миллий белдан олиш кураши “курдацан туу”;
  11. Рус миллий кураши “борьба не в смхватку”;

Курашнинг тикка турган ҳолда белнинг пастидан ушламаслик ва оёқдан чалмаслик турлари:

  • Қирғиз миллий бел олиш кураши “алиш”;
  • Ўзбек белбоғли кураши (фарғонача кураш);
  • Татар миллий кураши “куряш”;
  • Молдаванларнинг миллий кураш“тринта дряптэ”;
  • Рус миллий кураши “В крест”;
  • Ёқут миллий кураши “хапсагай”;
  • Япон миллий кураши “сумо”;
  • Тожик миллий кураши “кураши гирифтан”.

“Олиш” очиқ турдаги масъулияти чекланган спорт клуби ҳозирги вақтда “олиш” кураш турининг пайдо бўлиши бўйича жуда кўп маълумотга эга бўлиб, бу имконият миллий курашларнинг бошқа турлари билан ўзаро қиёслаш ва схема ҳамда жадвалларини ишлаб чиқиш имкониятини беради. “Олиш” курашининг пайдо бўлиши ва ривожланиши бўйича қуйидаги долзарб мавзулар юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқилган.

КУРАШ ВА УНИНГ СУРХОНЧА ТУРИ “ОЛИШ”НИНГ ЖАҲОНДАГИ БОШҚА ХАЛҚЛАР НИНГ МИЛЛИЙ КУРАШИ БИЛАН КЛАССИФИКАЦИЯСИ ВА ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛЛАРИ

Ўзбек қадимий курашининг “Олиш” (Сурхондарёча тури) ўзбек халқи этномаданиятининг таркибий қисмларидан ҳисобланади ва миллий колоритга бойлиги жиҳатидан бутун жаҳонда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Олиш (чил чалиш)нинг худди шундай тури “Челиш”(кураш) синоними билан уйғурларда бор, йиқитиш техникаси сифатида Хитой ва Афғонистон, Қозоғистон ва бошқа бир қатор мамлакатларда яшовчи халқларда мавжуддир.

Шундай қилиб “Олиш” ва “Оғдариш” сўзлари тарихий фактларга қараганда, “Алпомиш” достонидаги синонимлар бўлиб, улар асосида ота-боболаримиз, жумладан, кўчманчи қўнғиротлар яшаган жойларга этнографик экспедиция ташкил қилиш мумкин.

Шу орқали Ўзбекистонда ҳар бир ҳудуд кураш бўйича ўз услубини, ўзига хослигини намоён этиши мумкин. Бугунги кунда мамлакат жанубида “Олиш” оқлаб бўлмайдиган даражада унутилгандир. Қариялар бу қандай рўй берганлигини майда-чуйдасигача эслашади. У ёки бу оилавий байрамлар муносабати билан “олиш” (тўй олиш) ни ташкил этиб, ўтказишади, “Олиш” (чил чалиш) анъанавий кураши қипчоқ лаҳжаси бўйича (чалмоқ- давать подножку) маъносини беради. Шунингдек, “олиш” сўзи ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжаси бўйича (“забт этиш”, “босиш” ) “оғдариш”,”оғдаришма” (переворачивание”, “сваливание”) ўзбек кўчманчи қабилаларда “отлиқлар кураши” маъноларини берган.

“Олиш”нинг сурхонча қадимий тури бўйича асрларки, оилавий тантаналарда ва Наврўз байрамида баҳслар ташкил этиб турилган.”Олиш” ( чил чалиш) қипчоқ лаҳжасида “чил чалиш” (бу чалмоқ-*давать подножку” сўзларидан олинган.) Шунингдек,”Олиш” туркий тилда рақобат, тўқнашмоқ ёки кучларини синаб кўрмоқ маъноларида келади.. Шундай қилиб, курашнинг бу ранг-баранг оламдаги сурхондарёча тури “Олиш” Евроосиёдаги бошқа халқлар миллий кураш турлари каби миллий колоритга жуда бойдир. “Олиш” терминологияси маъносига кўра Қўмиқ текислиги тубжой аҳолиси қўмиқларнинг ва Доғистон тоғолди ҳудуди халқларининг ябушув ёки яб шуу деб аталувчи кураши мазмунига тўғри келади.Ябушув ёки ябишуу ( жанг, тўқнашув ва кураш) олишнинг бир туридир. Ябишувнинг ҳам бир қанча турлари бор. Маълум турида кураш белдан юқори қисмни ушлаш ва тик турган ҳолда олиб борилган, белдан пастни ушлаш ман қилинган. Оёқлар ёрдамида рақибини ағдариб ташлаш, улоқтириб юбориш мумкин бўлган. Масалан, рақиб оёғига қоқма бериш( чатақ ва чатақ урмоқ) мумкин бўлган.

Курашнинг ”олиш” қадимий турида қипчоқ лаҳжасида (желовчиларда), хусусан, кўчманчи қўнғиротларда курашчи-полвонлар баҳсида “Желкасининг икки курагини жерга босди” деган гап бор. Бу соф ғалабани билдиради. Шунингдек, қўмиқларда ҳам ябушувда рақибнинг ҳар икки ярғини ерга тегиши керак. Бунда улар қўмиқ лаҳжасида аркаъсин ерге тийдирмек, дейишади.

Курашнинг қадимий тури “олиш”нинг қипчоқча лаҳжасида кўчманчи қўнғиротлар да шундай халқ мақоли мавжуд:” Жиқилган курашга тўймас”, худди шундай мазмундаги мақол қўмиқларда ҳам учрайди. Уларда “Йигитилъган ябушувдан тоймас” тарзидаги мақол мавжуд. Шуниси ҳам борки, Жанубий Ўзбекистон ҳудудида асрлар мобайнида кўчманчи бўлиб ҳаёт кечирган, бугунги кунда авлодлари ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтган қабилаларда “олиш” кураши бўйича яхши мақол ва иборалар сақланган. Қипчоқ лаҳжасидаги “Кураги жерга тегмаган полвон” ибораси ана шундай халқ фольлорининг намунасидир

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *