# Tags
#Кураш

“СУРХОНЧА ОЛИШ” КУРАШ ТУРИНИНГ МЎҒУЛ МИЛЛИЙ КУРАШИ “БУХ БАРИЛЬДА” ВА ТУВА “ХУРЕШ” МИЛЛИЙ КУРАШИНИНГ БИЛАН ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

СУРХОНЧА “ ОЛИШ” КУРАШ ТУРИНИНГ МЎҒУЛ МИЛЛИЙ КУРАШИ “БУХ БАРИЛЬДА МИЛЛИЙ КУРАШИНИНГ БИЛАН ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

 Мўғулларнинг миллий кураши бух барильдада олишув тикка турган ҳолда олиб борилади ва кимки рақибининг тиззадан юқори қайси жойини ерга тегизса, ўша ғолиб саналади. Курашчилар махсус кураш либоси зодог шуудаг киядилар Бу либос зодог, далавчдан иборат бўлиб, қўлни, орқанинг юқори қисмини ва елкани беркитиб туради, айни пайтда кўкрак очиқ қолади. Шзига хос бендаж ҳам бўлиб, у қовурғани ёпгани ҳолда думғаза ва қорин очиқ ҳолда қолади.

Шунингдек, курашчиларнинг либослари теридан қилинган ва кумуш ёки мисдан қилинган думалоқ пластинкалар маҳкамланган куртка (цээжнэ) лардан иборат бўлиб, бели турли-туман ранглар билан ҳошияланган бўлади, кенг иштон ( шалбир) ва оғир теридан бўлган этиклар кийиб олишади. Кураш бошланишидан олдин дэвиг деган рақсни ижро этиш шартдир.

Мўғулистонда “бух барильда” миллий кураши жуда оммавийлашган. Бутун Монголияда деярли ҳар куни жуда кўплаб кураш мусобақалари ташкил этилади. Курашчиларнинг либослари жуда ўзига хос бўлади: этиклар, трусилар ва енглик курткалар кийилади, бироқ кўкраги очиқ бўлади. Халқда шундай ривоят юради. Қадимги вақтларда чакмонлар одатдагидай бўлган, яъни кўкраги ёпиқ бўлган. Қадимги вақтларда кучларини синагани ботирлар тўпланишади. ғолиблар ҳақида кўз очиб, юмгунча барча яйловларга хабар тарқалган, қаҳрамон-ботрлар ҳақида қўшиқлар тўқилган, уларнинг жасорати ҳақидаги ҳикоялар авлоддан авлодга ўтган…

Мўғул миллий кураши “бух барильда”нинг ўзига хос урф-одати, қонун-қоидаси ва жиҳатлари бор: кураш давомийлиги вақт билан чегараланмаган, унда вазнга қараб кураш тушиш йўқ, ким нинг танаси ерга аввал тегса, ўша мағлуб бўлган ҳисобланади. Ҳар бир курашчининг ўз судьяси бўлади, курашдан кейин енгилган одам ғолибнинг қўлидан тутиб, ўзининг енгилганлигини тан олгани ҳолда даврани айлантиради. Курашнинг қадимги сурхондарёча усули “олиш” ҳам урф-одатлари ва қонун-қоидалари билан мўғул курашига жуда ўхшаб кетади. Бунда ҳам кураш вақти чегараланмаган, вазн тоифалари йўқ ва кимнинг биринчи бўлиб икки кураги ерга тегса, ўша енгилган ҳисобланади, улар курашиб бўлгач, енгилган “ қойил” бўлганлигини билдириб, ғолибнинг қўлини кўтариб, давра айланади.

Монголияда “бух барильда” миллий кураши жуда ҳам оммалашган. Ҳар куни бутун Мўғулистон бўйича жуда кўплаб мусобақалар ташкил этилади. Курашчиларнинг либослари жуда ўзига хос бўлади: этиклар, труси ва енгли калта чакмон кийилади, аммо унинг кўкраги очиқ бўлади. Халқда шундай ривоят борки, қадим вақтларда чакмоннинг кўкраги одатдагидай ёпиқ бўлган. Қадимги вақтларда бутун чўллардан ботир-курашчилар кучларини синашгани тўрланишган. Ғолиб курашчи ҳақидаги хабарлар кўз очиб, юмгунча бутун яйловлар бўйлаб тарқалган, қаҳрамон курашчилар ҳақида қўшиқлар тўқилган, уларнинг жасорати ҳақидаги ҳикоялар авлоддн авлодга ўтган.

 КУРАШ ВА СУРХОНЧА “ОЛИШ” КУРАШ ТУРИ ва ТУВА “ХУРЕШ” МИЛЛИЙ КУРАШИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Туванинг миллий кураши “Хуреш”да курашчилар махсус кураш либосида чиқишади, Бу либос калта чакмон (шодак)дан иборат бўлиб, у қўлларни, елкани ва орқанинг юқори томонини бекитиб туради. Курашчиларда шуудак бўлиб, у махсус қайишлар билан тепага томон тортилган бўлади, шунингдек¸курашчилар юмшоқ этиклар кийишади. Кураш фақат тикка турган ҳолда олиб борилади, ётган ҳолда курашишга рухсат этилмайди. Курашчиларга рақибининг белидан юқори ва пастки қисмларидаги либос ва гавданинг хоҳлалган еридан ушлаб, кураш тушишга рухсат этилади. Курашнинг сурхондарёча “олиш” қадимий тури урф-одатлари ва кураш қонун-қоидалари бўйича уларникига ўхшаб кетади.

Уларда ҳам фақат тикка турган ҳолда курашиш мумкин. Курашчиларга рақиб либоси ва танасининг хоҳлаган жойидан ушлаб, кураш тушишига рухсат этилади.

Улар курашининг асосий усуллари қуйидагилардир: чая тудари-ёнбош усули, тевери-оёқ билан зарба бериш,тепиш, катай кагари-оёқ билан икки оёққа зарба бериш, буттаари-оёқдан, бутдан олиш, чан баштаари-тос усули, мундурари—аралаш усул,балдирлаари-оёқ болдирларидан олиш, адак узери-ердан оёқни узиш яъни ердан кўтариш усули, шавиири—қовурғадан қучоқлаш усули, тирикилари—айланиб,чирмаб олиш, кустуктур шелери—олд томондан босим ўтказиш, билдаари—ҳийла, алдов , дегээлээрии-кобк, донмектээри—қовурғага қўлланадиган куч усули, чартиктаари-ёнбошдан бериладиган кучли босим. Ғалаба қозониш учун рақибни ерга чалқанчасига йиқититиш керак ёки унни тиззаси билан чўккалатиш, тиз чўктириш лозим. Хуреш кўп йиллар мобайнида ҳеч бир ўзгаришсиз маросим рақси бўлган Девиг ёки Эзир сами ( Лочин рақси) билан бошланган.”Девиг-бу кишининг она ерига, халқига бўлган меҳр-муҳаббати намойиши бўлиб, инсон бутун организмининг курашчилар билан бўлажак курашга тайёрлигини акс эттиради. Ҳар бир курашчи ўзига хос йўсинда, индивидуал қобилиятини кўрсатган ҳолда, қўллар, бадани, шодак—шудак (либоси) гўзаллигини акс эттирган ҳолда рақсга тушади.

“СУРХОНЧА ОЛИШ” КУРАШ ТУРИНИНГ МЎҒУЛ МИЛЛИЙ КУРАШИ “БУХ БАРИЛЬДА” ВА ТУВА “ХУРЕШ” МИЛЛИЙ КУРАШИНИНГ БИЛАН ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Сурхонча Олиш

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *