# Tags
#Кураш

ЎЗБЕКИСТОНСПОРТ КУРАШИ ТАРИХИДА ЮНОН-РИМ КУРАШИ (КЛАССИК) БЎЙИЧА БИРИНЧИ ОЛИМПИАДА ЧЕМПИОНИ РУСТАМ КАЗАКОВ

Ўзбекистон спорт кураши тарихида юнон-рим кураши (классик) бўйича биринчи олимпиада чемпиони 1947 йилда Тошкентда қрим татари оиласида таваллуд топган Рустам Казаков ҳисобланади. Рустам Казаков кураш билан 1959 йилдан— 12 яшарлик пайтидан шуғуллана бошлади. Унинг устози юнон-рим кураши бўйича собиқ Иттифоқнинг икки карра чемпиони Рефат Аблаев эди. У шу ерда кураш билан шуғуллана бошлади, айни пайтда асбоб-ускуналар заводида параллель равишда футбол ҳам ўйнар, жамоа сардори эди. Тошкентнинг “Динамо” спорт жамияти шарафини ҳимоя қилар, 1963 йилда Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан, 1963-1964 йилларда собиқ Иттифоқ ўсмирлари ўртасидаги чемпионатда ғолиб чиққан эди. 1965 йилда Болгарияда ўз карьерасида катталар ўртасидаги халқаро турнирда ғолиб чиқди.

1967 йилда Бухарестда катталар ўртасида еттинчи ўринни эгаллади. “Нон шаҳри” бўлган Тошкент ёш курашчининг олимп барча чўққиларини эгаллаши учунн барча зарур шарт-шароитлаврни яратиб берди. Унга ҳар куни уч маҳал кучайтирилган режимда таом бериларди. Сўнгра квартира ажратишди. Рустам Казаков Тошкент жисмоний тарбия институтига имтиёзли равишда қабул қилинди. Унга имтиёзли давлат стипендияси жорий этилди. 1972 йилда институтни тамомлади. Шундан кейин 1968 йилда Мехикода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун терма жамоага жалбэтилди, аммо машқлар пайтида олган жароҳати туфайли олимпиада ўйинларида иштирок эта олмади. 1972 йилда Мюнхенда ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинларида 57 килограмм вазнда майдонга тушиб, олимпиада ўйинлари ғолибига айланди. Олимпиада ўйинларидан кейин Тошкент шаҳрида олган мукофот пулига янги оқ рангли “Волга” машинаси харид қилди. 1963-1967 йилларда Тошкентнинг “Динамо” спорт жамияти, 1968-1975 йилларда Тошкентда армия спорт клуби Қуролли кучлари шарафини ҳимоя қилди. У икки карра жаҳон чемпиони ( 1969, 1971), жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори (1973),жаҳон чемпионати бронза медали совриндори ( 1970), Европа чемпионати бронза медали совриндори ( 1967), 1971 йилда собиқ Иттифоқ чемпиони бўлди. Спорт карьерасини тугатгач, 1975 йилдан тренерлик фаолиятини бошлади, Москвада МАСКда ишлади, 15 йил мобайнида МАСКда фаолият юритиб, подполковник унвонигача бўлган йўлни босиб ўтди. 1989 йилда бутунлай Қримга кўчиб кетди..

Шундай ҳолатда эндиликда Россия матбуоти Рустам Казаков ҳақида ёзганда, унинг Ўзбекистон ССРнинг Тошкент шаҳри да туғилиб-ўсганлиги фактидан кўз юмиб, уни СССР фуқароси бўлган деб атамоқда. Аммо ҳақиқатда у пайтларда СССР фуқароси деган нарсанинг ўзи йўқ бўлиб, ҳар бир Иттифоқ Республикаси ўз фуқароси паспортига РСФСР, Украина ССР, Грузия ССР ёки Қозоғистон ССР фуқароси деб ёзарди. Ўшанда терма жамоа аъзолари чет элларга жаҳон ёки Европа чемпионатларида қатнашиш учун чиққанларида совет спортчилари ёки СССР фуқаролари деб аталарди. Бунинг устига, 1972 йил Мюнхенда ўтган Олимпиада чемпиони Рустам Казаковнинг таржимаи ҳолидан унинг Тошкентда олий маълумот олганлигини қандай бекитиб бўлади.Тошкентнинг “Динамо” спорт жамияти унинг 1963 йилдан 1975 йилгача бўлган 12 йиллик спорт карьераси давомида барча харажатларни тўлаб, Рустам Казаковнинг спорт олимпи чўққиларини эгаллаши учун барча шарт-шароитларни яратиб берган бўлса. Мана, қрим-татар газетаси “ Авдет” Рустам Казаков ҳақида нималарни ёзади. “Рустам Казаков ( 1947 йил, Тошкент) классик кураш бўйича совет курашчиси, олимпия чемпиони, СССР спорт устаси (1969), СССРда хизмат кўрсатган тренер—қрим-татарлардан чиққан биринчи олимпия чемпиони”.

Қрим-татар халқи тарихида 1972 йилда Мюнхенда ўтган Олимпиада ўйинлари чемпиони бўлган Рустам Казаков бугунги кунда Қрим Автоном Республикасида энг ҳурматли одамдир. Қрим-татар халқига ана шундай Олимпия чемпионини тайёрлаб бергани учун Ўзбекистон шаҳри Тошкентга ҳурмат-эҳтиром билдирилиши керак.

Бугунги кунда Олимпия чемпиони Рустам Казаков Қрим миллий куреш федерациясининг Президентидир.

Таъкидлаш жоизки, Қримда олимпия чемпиони Рустам Казаков соврини учун юнон—рим кураши (классик) бўйича халқаро турнир ўтказилади. Олимпия чемпиони Рустам Казаков таржимаи ҳолида унинг Тошкентда 1947 йилда туғилганлиги ва камолга эришганлиги билан боғлиқ ёрқин саҳифалар мавжуд.У спорт карьерасини 1975 йилда тугатиб, Москва шаҳрига кетгунига қадар ҳаёти ана шу “нон шаҳри” билан боғлиқдир. Тошкент шаҳридаги мактабда 7 ёшдан бошлаб ўқиганлиги ва 1967 йилдан 1975 йилгача бўлган даврини Ўзбекистон спорт кураши тарихида биринчи олимпия чемпитони бўлган Рустам Казаков таржимаи ҳолидан ўчириб ташлашнинг иложи йўқ.

ҲОЗИРГИ ВАҚТДА ОЛИМПИЯ ЧЕМПИОНИ РУСТАМ КАЗАКОВ ҚРИМ МИЛЛИЙ КУРЕШ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ ПРЕЗИДЕНТИДИР

Қрим-татар тили этимологияси тадқиқотчилари томонидан аниқланган ва шу тил луғатидан ўрин олган“куреш” терминининг асоси қрим-татарларнинг миллий куреши билан боғлиқдир. Табиийки спортнинг ўзаро алоқадор бу тури Маҳмуд Қошғарийнингасари ҳамда Қадимги турк луғатларига кўра эш, югур, ошиб ўт ёки биргаликда қоч ёхуд қоча туриб, баҳслаш каби маъноларни англатади.

 Куреш сўзининг қочиш ва шу каби сўзларни англатиши ҳақидаги тахминлар шубҳали. Маҳмуд Қошғарийнинг луғатида куррешмек сўзи эшиш,тушиш, яқинлашиш, келиш, мослашиш (масалан. либослар ҳақида) маъноларини беради, ҳозирги қрим-татар тилида бу сўзнинг эквиваленти сифатида келишмек сўзини кўрсатиш мумкинки, у кел ,бор сўзларидан келиб чиққан. Шундай қилиб, эшиш, қочиш маъноларидан ташқари курешмек сўзи бориш, келиш маъноларини беради.

Эндиликда кельмек биргаликдаги феълидан келиб чиқамиз ва курешмоқ сўзига эга бўламиз. Бу баҳсга тушмоқ кураш хусусиятига мос келади.

Куреш сўзи ўзининг семантик мазмунини кенгайтириб умуман кураш маъносини берадиган бўлган. Куреш миллий яккакураш тури сифатида бутун туркий халқлар ўртасида кенг тарқалган,у ўзбеклар ўртасида кураш, туркманларда чулеш, озарбойжонларда гюлеш, қорачойларда тутуш, туркларда гюреш, Қозон татарларида ва бошқирдларда куряш, қозоқларда курес, қрим татарлари, қрим қараимлари, урумлар, Екатерина 11 томонидан депортация қилинган қрим христиан туркларида куреш ва ҳоказолар бу спорт турининг қадимийлигини кўрсатади.

Турк халқларининг курашга ктта эътибор берганлигини исботловчи далиллар кўп.

Чингизхон қўшинида кураш санъатини яхши эгаллаган жангчилар юзбоши этиб тайинланган ва улар қўл остидаги асарларга бу кураш санъати сирларини ўргатиб, уларда иродани кучайтиришган.

Турк халқларида, жумладан, қрим татарларида курешнинг бу тури қора қоплон деб аталган.

Юқорида санаб ўтилганлардан шу нарса келиб чиқадики, куреш илдизлари минг йилликлар қаърига бориб туташади, бу анъана қрим татарларининг бошқа урф-одатлари каби қайта туғилиши керак, чунки курашда қрим татарларининг миллий руҳи мужассам бўлиб, у бу халқнинг қайта туғилиши учун калитдир. Хусусан, қрим татарларининг бутун ҳаёти уларнинг қрим татари бўлмслиги учун ҳаракат қилганларга қарши кураш билан ўтган.

Қрим татарларининг фольклори ва адабиёти бу халқнинг металитети, унинг ахлоқий идеаллари, шу жумладан, кураши хусусида жуда кўп маълумотлар беради,

Шу нарса шубҳасизки, қадимий ва жигитча бой тилга эгаси халқ бошқа халқлар маданиятини бойитувчи қадимий маданиятга эга бўлган. Афсус билан шуни қайд этиш керакки, унинг жонажон еридаги маданият обидалари ё йўқ қилинган, ёки бўлмасам жуда ночор аҳволдадир.

Шунга қарамасдан, қрим татарлари ўзларининг таркибига кураш ҳам кирувчи буюк анъаналарини қайта яратишга қудрати етадиган халқдир.

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *