LOADING

Type to search

Криминал

Каратэ бўйича халқаро турнирда оммавий мушлашиш

Share

Республика “Якка кураш олами” ижтимоий-сиёсий спорт журнали Xabar. uz. Канали ва бошқа фейк тарзида ёлғон хабарлар тарқатишга мослашган сайтларда Тошкентда каратэ бўйича халқаро турнир пайтида оммавий муштлашув бўлиб ўтганлиги тўғрисидаги нотўғри хабарига раддия билдиради ва, бу воқеа хусусида, ўз фикрини қуйидагича билдиради

Одатда, ўзи тўқиган ясама хабарларни тарқатувчи оммавий ахборот воситалари йирик-йирик ҳарфларда битилган, дарров кўзга ташланадиган ўқловдек сарлавҳалардан фойдаланишади. Негаки, мақсад ўқувчи эътиборини маълум бир мақолага кўпроқ қаратишдан иборат бўлади. Шу йўл билан ўқувчи онгига ёлғон, ясама хабарлар кучлироқ таъсир этишини назарда тутишади. Энг муҳими, ўз ўқувчилари сони кўпайишига, нашрга бўлган қизиқиши янада ортишига умид боғлашади. Шу тариқа мутлақо тўқиб чиқарилган сохта ва ёлғон хабарлар, бундай хабарларни ўқувчига онгига кучлироқ сингдирадиган ёрқин сарлавҳалар ўйлаб топилади.

Хўш, кўр-кўрона тўқиб чиқилган ясама хабар има ўзи? Ўзингиз ҳам билсангиз керакки, бу – информацион қалбакилик санладаи. Ана шу қалбаки хабарларни тарқатишдан мақсад эса, одамларни чалғитиш ва алдаш орқали молиявий манфаат кўриш ёки зимдан сиёсий кураш олиб боришдан иборат бўлади. Одатда бундай мақола ва хабарлар “фейк материаллари” деб юритилади. Ушбу фикримизга мисол тариқасида интернет саҳифаларида Россия сайти томонидан эълон қилинган бир-икки хабарни келтириб ўтамиз. Уларнинг бири мана бундай шаклда эълон қилинган

В Ташкенте во время международного турнира по каратэ произошла массовая драка, сообщает Xabar.uz.

 ТОШКЕНТДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН КАРАТЭ ТУРНИРИ ОММАВИЙ МУШТЛАШУВГА АЙЛАНИБ КЕТДИ.

 Xabar. uz. тарқатганхабарда эса: Тошкентда, каратэ бўйича бўлиб ўтаётган халқаро турнир пайтида, оммавий муштлашув содир бўлди, дейилган. Худди шу каналда видеолавҳа эълон қилинган бўлиб, унга мана бундай изоҳ ҳам берилган: “Аламли тўқнашув 16 октябрь куни ҳакамлар ва трернерлар ўртасида содир бўлди. Жанжаллашиб қолганларни ички ишлар ходимлари ажратиб қўйишди. Ўзбекистон карат Федерацияси айни пайтда текширув ва сурштирув ишлари олиб борилаётганлигини рўкач қилиб, фавқулодда рўй берган бу воқеани шарҳлашдан бош тортди”.

 Шунингдек, Россия оммавий ахборот воситалари ҳамда РИА (Россия Информацион Агентлиги) қуйидагича фейк тарзидаги сарлавҳа остида мана бцу хабарни хабарни тарқатди:

 ТОШКЕНТДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН КАРАТЭ ТУРНИРИ ОММАВИЙ МУШТЛАШУВГА АЙЛАНДИ.

 “Тошкентда бўлиб ўтаётган каратэ бўйича халқаро турнир пайтида оммавий муштлашув содир бўлди, – дея хабар қилади Xabar. uz. – Аламли тўполон 16 октябрь куни ҳакамлар ва тренерлар ўртасида бўлиб ўтди. Жанжаллашиб қолганларни ички ишлар органлари ходимлари ажратиб қўйишди. Шунга қарамасдан, ҳозирги пайтда текширув ва суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини важ қилиб кўрсатган Ўзбекистон Каратэ Федерацияси ушбу кўнгилсиз воқеани шарҳлашдан бош тортди”.

 Худди шу мазмундаги хабарли видеолавҳа Xabar. uz. каналида ҳам эълон қилинди: “Нохуш воқеа Ўзбекистон кубоги учун мусобақалар кетаётган пайтда содир бўлди. РИА Новости маълумотларига кўра, жанжалда ҳакамлар ва тренерлар қатнашган. Мажорога арбитрларнинг ишлашидан норозилик сабаб бўлди. Текширув натижаларига кўра, каратэ федерацияси ҳаками икки йилга, Сурхондарё федерацияси тренери уч йилга, Тошкент вилояти спорт клуби тренери эса икки йилга ишдан четлаштирилди”.

 Ушбу хабарлар юзасидан “Якка кураш олами” журнали ҳуқуқшуносининг фикри:

 –Ҳамма нарса оммавий муштлашувга олиб келиши мумкин бўлган оддий тўполондан бошланади. Оммавий муштлашув ёки оммавий калтаклаш нима дегани? Бу – одамларнинг қуролсиз ёки бирор совуқ қуролни (масалан: болта, пичоқ, паншаха в.ҳ.), ёки жиноят содир этишда қурол ўрнида ишлатиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни (бейсбол биталари, арматура, труба кесмалари, велосипед занжирлари в.ҳ.) қўллаган ҳолда кучли қонли оқибатларга, соғлиққа зарар келтирувчи турли даражадаги тан жароҳатлари олишга сабаб бўладиган тўқнашувидир.

На турнире по борьбе в дагестанском Каспийске произошла потасовка между болельщиками, сообщает портал “Регион online”.

Ушбу воқеа пайтида юқорида айтиб ўтилган ҳолатларнинг бирортаси қайд этилмаган, бирорта шубҳага олинган ёки тартибсизликни келтириб чиқаришда гумон қилинган шахс ушланмаган. Худди шунигдек, бирор киши тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилмаган. Бу сохта хабарни тарқатувчилар бор-йўғи пашшадан фил ясашга уринганлар. Чунки ҳакамлар ва тренерлар ўртасида куч ишлатиш билан эмас, сўз орқали “даҳанаки жанг”, янаям тўғрироқ қилиб айтганда, оғзаки тортишув бўлган, холос. Асосан мусобақанинг барча қатнашчилари ва бир неча ички ишлар ходимлари бири-бирини сўз билан “савалаётган”ларни тинчлантириб, муросага чақиришган. Бор гап шу. Хуллас, халқона тил билан айтганда, “шовқин кўп-у, муштлашув йўқ” қабилидаги қисқа муддатли низо юзага келган. Шунинг учун ҳам бу воқеани расмий мусобақалар ўтказилаётган пайтда ҳакамлар ҳайъати ва тренерлар томонидан одоб-ахлоқ қоидалари этикасини бузиш, деб баҳолаш керак. Ўзбекистон Каратэ Федерацияси тўполон келиб чиқишига сабабчи бўлганларга исбатан интизомий чора қўллаганлиги ана шундан дарак бериб турибди.

 “Яккка кураш олами” журнали таҳририяти бўлиб ўтган ушбу воқеани ўзингиз ҳам қиёсий таҳлил қилиб кўришингиз учун аслида бундай воқеалар қадай содир бўлиши ҳақида мисоллар келтириб ўтамиз.

Кураш турнири оммавий муштлашувга айланиб кетди

Доғистоннинг Каспийск шаҳрида бўлиб ўтаётган кураш бўйича мусобақалар пайтида мухлислар ўртасида тўполон келиб чиқди, – дея хабар қилади “Регион online” портали. – Мусобақалар маҳаллий спорт мактабида бўлиб ўтаётган эди. Навбатдаги беллашувларнинг бири тугагач, томошабинлар рингга чиқиб кетишди. Ўртада қизғин баҳслашув бошланди ва тезда муштлашувга айланиб кетди. Хабарларга кўра, ҳеч кимга зарар етказилмаган. Ушбу хабарни тарқатган манбанинг маълум қилишича, бундай ҳолат кейинги икки ҳафта ичида уч марта содир бўлган.

Чунки бундан аввал аралаш кураш турлари бўйича ўтказилаётган Доғистон чемпионатида, Fight Nightsнинг таниқли курашчиси Владимир Минеев ҳамда Азиз Жуманиёзов беллашаётганда пайтда тўполон кўтарилиб оммавий муштлашув бошланиб кетди. Иккинчи “муносабатларни аниқлаштириб олиш” воқеаси эса Ингушетияда рўй берди. Бу ерга ҳамюртини қўллаб-қувватлагани келган доғистонликлар гуруҳи тўполон кўтарганлиги боис, оқибатда муштлашув содир бўлди.

Оммавий тартибсизликлар видеолавҳада акс этди

АСБ 90 доирасида ўтазилган аралаш яккакурашлар турнири пайтида, яъни 10 ноябрь куни Москвада кечқурун оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Бу ҳақдаги видеолавҳалар You Tube орқали намойиш этилди. Тўполонга Георгий Караханян ва Тимур Нагибин ўртасидаги жанг сабаб бўлди. Биринчи раунд беллашувлари тугагач, ҳакам жангчиларни ажратиб қўйди. Шунда Нагибин ерда ётган рақибининг бош чаноғига жанговар мушт туширди. Бу кутилмаган зарба гонг чалиниб, раунд тугагандан сўнг берилди. Натижада Нагибин беллашувдан четлаштирилди ва ғалаба унинг рақибига берилди. Мана, ўша жанжалли жангнинг видео тасвири:

Нагибин жамоа аъзолари қуршовида октагонни тарк этаётганда, бир неча мухлислар унга ҳужум қилишди. Ўртада муштлашув бошланиб кетди. Аёвсиз муштлашув ОМОНчилар кучи билан бартараф этилди. “Спорт-Экспресс” газетасининг ёзишича, жамоаларнинг “муносабатларни аниқлаштириб олиши” кулис ортида, яъни аренадан ташқарида ҳамда унинг йўлакларида ҳам давом этган.

Tags:

You Might also Like

Leave a Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *