# Tags
#Бўлимсиз

Ўзбек бокс мактабининг зафарли одимлари

Олимпиада ўйинлари

1996 йилда АҚШнинг Атланта шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида ўзбек боксчиси Карим Тўлаганов мустақил Ўзбекистоннинг янги тарихида биринчи медални қўлга киритди. Карим Тўлаганов ўшанда 71 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга чиқди ва ғалабага эришиб бронза медали соҳиби бўлди. Бу юртдошимизнинг ушбу ютуғи ўзбек боксчилари учун Олимпиада ўйинларига кенг йўл очиб берди.

2000 йилда Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида ўзбек боксчиси Муҳаммадқодир Абдуллаев 64 килограммгача вазн тоифасида биринчи бор Олимпиада чемпиони бўлди. Шунингдек, ушбу олимпиада ўйинларида 81 килограммгача вазн тоифасида Сергей Михайлов, 91 килограммдан ортиқ вазн тоифасида Рустам Саидов Олимпиада ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритдилар. Бу ҳам ўзбек боксчилари учун Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини мустаҳкамлашда муҳим омил вазифасини ўтади.

2004 йилда Афинада бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси боксчилари афсуски, унчалик муваффақиятли чиқиш қила олмадилар. Натижада мамлакатимиз спортчилари иккита бронза медалини қўлга киритиш билан кифояландилар. Бу медалларни эса 54 килограмм вазн тоифасида Баҳодиржон Султонов ҳамда 81 килограммгача вазн тоифасида Ўткирбек Ҳайдаров қўлга киритди.

2008 йилда Пекин шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида биринчи бор ўзбек боксчилари ҳеч қандай медални қўлга кирита олмадилар. Боксчиларимиз бор-йўғи, 81 килограммгача вазн тоифда Элшод Расулов ҳамда 60 килограммгача вазн тоифасида Дилшод Маҳмудов бешинчи ўринни эгаллаши билангина чекландилар.

2012 йилда Лондонда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида атиги биттагина боксчимиз – Аббос Атоев ўз вазн тоифаси бўйича ғолиблар шоҳсупасига кўтарилди ва бронза медалига сазовор бўлди.

2016 йилда Рио-де Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида ўзбек боксчилари ғалабалар сонини кўпайтириб, ҳайратланарли ютуқларга эришишга муваффақ бўлдилар. Чунки бир йўла уч нафар ҳамюрт боксчимиз – 49 килограммгача вазн тоифасида ҳасанбой Дўсматов, 52 килограммгача вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров ва 64 килограммгача вазн тоифасида Фазлиддин Ғоибназаровлар олимпия чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлдилар. Ва, яна икки нафар боксчимиз – 69 илограмм вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов ва 75 килограмм вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди. 56 килограммгача вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев, 91 килограммгача вазн тоифасида рингга чиққан ҳасанбой Дўсматовлар эса турнирнинг энг яхши боксчиси сифатида эътироф этилиб, нуфузли Вэл Баркер кубогини олиш шарафига муяссар бўлдилар. Бу ютуқ Ўзбекистон тарихида биринчи бор содир бўлган муҳим воқеа бўлди.

Ана шу зафарли одимлардан сўнг, кўплаб боксчиларимиз профессионаллар сафига ўтдилар. Эгис Климас билан тузилган шатномага имзо чеккан Фазлиддин ғоибназаровнинг одимлари ҳаммадан юқорироқ бўлди. Худди шунингдек, Шаҳром ғиёсов ҳам бокс оламида дадил қадамлар ташлай бошлади.

Жаҳон чемпионатлари

Аввало, шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ўзбек боксчилари Олимпиада ўйинларидан фарқли ўлароқ, жаҳон биринчиликларида янада дадилроқ ва қатъийроқ одимлай бошладилар.

1993 йилда Финляндиянинг Тампер шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати эндигина мустақилликка эришган Ўзбекистон учун ушбу халқаро турнир ўз халқи ва миллати номидан иштирок этилган биринчи халқаро турнир бўлди. Бу мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган ҳикматилла Аҳмедов 51 килограммгача вазн тоифасида рингга чиқиб, кумуш медал соҳиби бўлди.

1995 йилда Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Дилшод Ёрбеков 75 килограмм вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

1997 йилда Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 91 килограммгача вазн тоифасида Руслан Чагаев ўзбек бокс энг янги тарихида биринчи бор жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

1999 йилда Чикагода бўлиб ўтган чемпионатда бизнинг ўзбек боксёрларимиз бир йўла иккита олтин медалга сазовор бўлишди ва бу ютуқ мамлакатимиз тарихида ёрқин воқеа сифатида эътироф этилди. Чунки 64 килограмм вазн тоифасида Муҳаммадқодир Абдуллаев ва 75 килограмм вазн тоифасида Ҳткирбек ҳайдаровлар ўз вазн тоифасидаги боксчилар орасида устун эканлигини намойиш этдилар ва олтин медални қўлга киритдилар. Шунингдек, 57 килограммгача вазн тоифасида Тўлқинбой Турғунов чемпионатнинг кумуш медалига сазовор бўлди.

2001 йилда Бельфаст (Уэльс)да ўтказилган чемпионатда Руслан Чагаев 91 килограммгача вазн тоифасида рингга чиқиб, бу сафар энг оғир вазнли боксчи сифатида яна олтин медаль соҳиби бўлди. Ўткирбек ҳайдаров 75 килограммгача вазн тоифасида кумуш, 64 килограмм вазн тоифасида Шерзод ҳусанов бронза медалига сазовор бўлди. Икки йилдан сўнг, Бангкокда бўлиб ўтган турнирда 64килограмм вазн тоифасида Шерзод ҳусанов кумуш Рустам Саидов ва Баҳодиржон Султонов эса бронза медалини қўлга киритишиди.

2005 йилда Хитой Халқ Республикасининг Мяньянь шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 64 килограммгача вазн тоифасида Дилшод Маҳмудов турнирнинг кумуш, 81 килограммгача вазн тоифасида Ўткирбек Ҳайдаров, 91 килограммгача вазн тоифасида Ясур Матчонов бронза медали соҳиби бўлишди.

2007 йилда АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида 81 килограммгача вазн тоифасида Аббос Атоевжаҳон чемпиони бўлди. У рингда боксчи Сергей Ковалёвни бир неча бор нокаут ҳолатига туширганлиги билан кўпчилик мухлисларнинг ёдида қолди.

2009 йилда Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 75 килогрммгача вазн тоифасида ғолиблик қилган Аббос Атоев икки карра жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Шунингдек, 81 килограммгача вазн тоифасида Элшод Расулов кумуш, 69 килограммгача вазн тоифасида Ботиржон Маҳмудов бронза медалига эга бўлди.

2011 йилда Озарбойжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бизнинг боксчиларимиз эришган муваффақиятлар салмоғи камроқ бўлди. Чунки 52 килограммгача вазн тоифасида Жасурбек Латипов, 81 килограммгача вазн тоифасида Элшод Расулов бронза медалини қўлга киритди, холос.

2013 йилда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 52 килогрммгача вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритиб, боксда қўлга киритаётган натижаларини бир оз яхшилади. 81 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Ойбек Мамарасулов эса бронза медалига сазовор бўлди.

2015 йилда Катар давлатининг Доха шаҳрида ўтказилган чемпионатда бир йўла уч нафар ўзбек боксчиси жаҳон биринчилигининг кумуш медалини қўлга киритишга муваффақ бўлишди – 64 килограммгача вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев, 52 килограммгача вазн тоифасида Фазлиддин Ғойибназаров, 75 килограммгача вазн тоифасида Бектемир Мелиқулов. Шунингдек, яна уч нафар боксчимиз бронза медали соҳиби бўлишди – 69 килограммгача вазн тоифасида Элнур Абдураимов, 81 килограммгача вазн тоифасида Элшод Расулов, +91 килогрмм вазн тоифасида Баҳодир Жалолов.

2017 йилда Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионтида ўзбек боксчиси Шаҳрам Ғиёсов 69 килограммгача вазн тоифасида, ҳасанбой Дўсматов 49 килограммгача вазн тоифасида, Жасурбек Латипов 52 килограммгача вазн тоифасида в Иқболжон Холдоров 64 килограмм вазн тоифасида турнирнинг кумуш медалини қўлга киритишди. Бектемир Мелиқулов 81 килограммгача вазн тоифасида, Санжар Турсунов эса 91 килограммгача вазн тоифасида бронза медалига эга бўлишди.

Бокс бўйича ХХ жаҳон чемпионати 2019 йил 8-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мамлакатимиз спорти тарихида биринчи марта умум жамоа ҳисобида жаҳон чемпионатида биринчиликни қўлга киритди. Катталар ўртасида ўтказилган бу йилги XX жаҳон чемпионати саккиз вазн тоифасида ўтказилди, шундан тўрт вазн тоифасида ўзбек боксчилари финалгача бориб, ғолиблик қилдилар. Бу эътиборга ва мақтовга лойиқ натижадир.

Енгил вазнда, яъни 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медаль тақдирини Рио-де-Жанейрода ўтказилган Олимпия ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров ва ҳинд боксчиси Амит ҳал қилишди. Тўлиқ тарзда ўтган уч раунд натижаларига кўра, яъни 5:0 ҳисобида ҳакамлар якдиллик билан бизнинг спортчимизни ғолиб деб эълон қилишди. Шу тариқа Шаҳобиддин Зоиров бизга биринчи олтин медални олиб берди.

Спортчиларнинг кейинги, вазн тоифаси 57 килограммдан юқори бўлмаган гуруҳида шоҳсупага яна Ўзбекистон боксчиси кўтарилди. Бу спортчи – Миразиз Мирзахалилов эди. У финал беллашувларда кубалик кучли боксчи Лазаро Альварес Эстрадага ғалабага эришиш учун ҳеч қандай имкон бермади. Иккинчи раунд пайтида рефери Миразизнинг рақиби жароҳат олганлиги учун жангни тўхтатди. Чунки жангни давом эттириш имкони йўқлиги аён бўлиб қолганди.

Бу пайтда тўплаган очколрига кўра, Миразиз Мирзахалилов олдинда эди. Шунинг учун ҳакам ҳақли равишда боксчимизнинг қўлини баланд кўтарди. Шундай қилиб Ўзбекистон терма Миразиз Мирзахалиловнинг ана шу ажойиб ғалабаси туфайли иккинчи олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Финалга чиққан учинчи Ўзбекистонлик спортчи ёш боксчи Дилшодбек Рўзметов бўлди. Афсуски, ўзбек боксчиларининг медаль ютиб олиш борасида бошлаган анъаналарини у муносиб давом эттира олмади. Ҳар учала финал раундида у қозоғистонлик тажрибали боксчи Бекзод Нурдулетовга ютқизиб қўйди. Шундай бўлса-да, чемпионатнинг кумуш медалига сазовор бўлиш 20 ёшли Дилшодбек учун катт муваффақият саналади.

Ҳаваскор боксчилар орасида энг оғир вазнли (91 килограммдан юқори) спортчи саналадиган тажрибали боксчи Баҳодир Жалолов қозоғистонлик боксчи рақиби Камчибек Қўқонбоев устидан ишончли ғалаба қозонишга эришди. Шу ғалабаси билан Баҳодир Жалолов ўз терма жамоамизга учинчи олтин медални туҳфа этди. Майдон эгалари терма жамоасининг сиртдан қарши туришларига қарамай, сўнгги лаҳзаларда қўлга киритилган бу ғалаба ҳал қилувчи рол ўйнади. Агар у бу ғалабани қўлга киритмаганда, ўз терма жамоасини ғолиблар рўйхатининг иккинчи поғонасига тушириб қўйган бўлур эди. Чунки Россия бу пайтга қадар учта жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган ва бу кўрсаткич бўйича етакчилик қилаётган эди. Баҳодир қўлга киритган ажойиб ғалаба Ўзбекистон терма жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди, чунки терма жамоа ҳисобида Дилшодбек Рўзметов олган кумуш медаль ҳам бор эди. Қолаверса, Баҳодир Жалолов мутахассислар ва томошабинлар томонидан якдиллик билан XX жаҳон чемпионатининг яхши боксчи сифатида тан олиниши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Иккинчи ўрин ва кумуш медаллар шодаси Россия терма жамоасига нсиб этди. Чемпионатнинг олтин медалларини эса 69 килограммгача вазн тоифасида Андрей Замковой, 75 килограмм вазн тоифасида Глеб Бакши, 91 киограммгача бўлган вазн тоифасида Гаджимамедов, 91 килограммдан ортиқ вазн тоифасида Муслим қўлга киритди. Шунингдек, россияликлар жамғармасида Максим Бабанин ютиб олган бронза медали ҳам бор эди.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш керкки, бронза медаллар қозоғистонлик боксчиларга ҳам насиб этди.

Осиё ўйинлари

Ўзбекистон терма жамоаси ўзи учун дебют вазифасини ўтаган Осиёномада Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионтида иккита олтин медаль соҳиби, 71 килограммгача вазн тоифасида Олег Маскаев ҳамда 91 килограммгача вазн тоифасида Алишер Авезбаевлар эса чемпионлик унвонига сазовор бўлишди. Шунингдек, 75 килограммгача вазн тоифасида Дилшод Ёрбеков ва 67 килограммгача бўлган вазн тоифасида Наримон Атоев турнирнинг бронза медалини қўлга киритишди.

1998 йилда Бангкокда ўтган Осиё ўйинларида 64 килограммгача вазн тоифасида Муҳаммадқодир Абдуллаев, 81 килограмгача вазн тоифасида Сергей Михайлов, 91 килограммдан ортиқ вазн тоифасида Руслан Чагаев мусобақа чемпионига айландилар.Минтақавий биринчилик кумуш медалини 57 килограммгача вазн тоифасида Тўлқинбой Турғунов, 75 килограммгача вазн тоифасида Дилшод Ёрбеков, 54 килограммгача вазн тоифасида Тимур Туляков, 60 килограммгача вазн тоифасида Тимур Сулаймоновлар қўлга киритишди. Наримон Атоев ( 67 килогарммгача в.т), Лазибек Зокиров (91 килограммгача в.т.) бронза медаллари насиб этди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисбида иккинчи ўринни иўғол этди.

2002 йилда Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларда ўзбек боксчилари иложи йўқдек туюлувчи ишни амалда уддалаб, исботлаб беришди. Чунки улар мусобақалар давомида 9 та медални қўлга киритишни. Бундан ташқари, 5 нафар Ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинларининг чемпиони бўлди, булар – Дилшод Маҳмудов (64 кг.гача в.т.), Сергей Михайлов (81 кг.гача в.т.), Икром Бердиев (54 кг.гача в.т.) Ўткирбек Ҳайдаров (91 кг.гача в.т.), Рустам Саидов (91 кг.дан отиқ в.т.), Бекзот Қодиров ( 60 кг.гача в.т.)лар кумуш медаль соҳиби бўлдилар. Шерзод Ҳусанов (64 кг.гача в.т.), Бахит Сарсекбоев (Қозоғистон терма жамоаси аъзоси бўлган бу боксчи орадан тўрт йил ўтгач, Олимпиада ўйинларида олтин медаль соҳиби бўлган) ва Сирожиддин Наимов (71 кг.гача в.т.) бронза медалига сазовор бўлишди.

2008 йилда Катар давлатининг Доха шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида уч нафар Ўзбекистонлик боксчилар чемпионлик унвонига сазовор бўлишди, булар – Баҳодиржон Султонов (57 кг.га в.т.), Элшод Расулев (75 кг.гача в.т.) ҳамда Рустам Саидов (91 кг.дан ортиқ в.т.)лардир. Жасур Матчонов 91 килограммгача вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди Бекзод Ходиров эса 60 килограммгача вазн тоифасида минтақавий биринчиликнинг бронза медали соҳиби бўлишди.

2010 йилда Гуанчжоу (ХХР) шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида фақатгина бир спортчи – Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги Элшод Расулев 81 килограммгача бўлган вазн тоифасида чемпионлик унвонига сазовор бўлди.Аббос Атоев (75 кг.гача в.т.) ва Ўктамжон Раҳмонов (69 кг.гача в.т.) кумуш медлни қўлга киритишди. Бронза медали эса 64 килограммгача вазн тоифасида Хуршид Тожибоевга насиб этди.

2014 йилда Жанубий Кореядаги Инчхоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бизнинг ўзбек боксчиларимиз рингдаги рақиблари билан бир оз заифроқ беллашдилар, натижада битта ҳам олтин медаль ололмадилар. Лекин Шаҳобиддин Зоиров (52 кг.гача в. Т.) ва Исроил Мадримов (69 кг.гача в.т.)лар турнирнинг бронза, Ойбек Мамазулунов (81 кг.гача в.т.) ва Мирзоҳиджон Абдуллаев (91 кг.дан ортиқ в.т.)лар эса турнирнинг бронза медалига сазовор бўлишди.

2018 йилда Жакарта Индонезияда бизнинг ўзбек боксчиларимизни ҳақиқий ғолиблик кутиб олди – беш нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чемпиони бўлишди, улар – Жасурбек Латипов (52 кг.гача в.т.), Миразизбек Мирзахалилов (56 кг.гача в.т.), Бобо-Усмон Ботиров (69 кг.гача в.т.), Иқболжон Холдоров (64 кг.гача в.т.), Исроил мадримов ( 75 кг. гача в.т.). Шунингдек, ҳасанбой Дўсматов (49 кг.гача в.т.) ва Шунқор Абдурасулов (60 кг.гача в.т.)лар турнирнинг кумуш медалини қўлга киритишди.

Умуман олганда эса, ўзбек бокси ҳозир юксалишда. Буни қўшниларимиз жаҳон мусобақаларида эришаётган натижалар кўрсатиб турибди. Шунинг учун ҳам бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сайёрамизнинг бокс мамлакатлари учлиги рўйхатига киритилган.

Ҳаваскорлик босқичида боксчиларимиз аввалига фақат кубаликлардан кейинги ўринда турарди. Профессионал бокс оламига Фазлиддин Ғойибназаров, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов каби ёшларнинг кириб келиши эса ўзбек бокси бундан кейин ҳам оламшумул ғалабаларга эриша олишидан дарак бериб турибди.

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *