# Tags
#Таҳлил

Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Ватан обрўсини янада кўтаришга киришди

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган “XX жаҳон чемпионати – 2019” беллашувларида ўзбек боксёрлари эришган муваффақиятлар тўғрисидаги қувончли хабарларнинг оммавий ахборот воситалари орқали тарқалиши нафақат халқимизнинг руҳини, балки мамлакатимиз обрўсини янада кўтарди. Бир сўз билан айтганда, ўзбек халқининг миллий ғурурини юксалтирди. Чунки боксчиларимизнинг бу ғалабаси чинакамига жаҳоншумул аҳамият касб этиб, дунё бўйлаб бокс оламида чинакамига шов-шувли воқеа сифатида эътироф этилди.

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадрият ҳамда анъаналар руҳида тарбиялашга, ёшларни маънан ва жисмонан баркамол қилиб вояга етказишга қаратилган Давлат дастури изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бу борада, айниқса, юртимизда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор, спортчиларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ҳар қандай ривожланган давлат спортчилари ҳавас қилса, арзигулик даражада бўлмоқда. Тобора яқинлашиб келаётган 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган яккакураш бўйича олимпиада доирасида бўлиб ўтадиган мусобақалар (бокс, дзю-до, грек-рим кураши, эркин кураш, таэквандо ва каратэ) олдидан ушбу спорт туларини омма орасида кенг тарғиб қилиш, энг муҳими, спортни оммалаштириш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 3 апрель 2019 йилда рўйхатга ўтганликни билдирувчи №0944 рақамли гувоҳнома асосида “Яккакураш олами” деб номланган янги журнал ташкил этган эдик. Журнал ҳар ойда бир марта ўзбек ва рус тилларида нашр этилиши режалаштирилган эди. “Яккакураш олами – “Мир единоборств” деб номланган ушбу журналнинг айнан Сурхондарё вилоятида чоп этилиши бежиз эмас. Чунки бу юрт – ўзбек халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси бўлмиш “Алпомиш” достони яратилган, ҳозир ҳам ҳаётда Алпомишдек алп полвонлари бор манзил. Юқорида эслатиб ўтганимиздек, Сурхон воҳаси дан етишиб чиққан боксчилар “Жаҳон чемпионати – 2019” мусобақаларида қанчалик салмоқли ғалабага эришганшлиги тўғрисида юқорида айтиб ўтган бу муваффақиятни таъминлашда оғир вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, мамлакатимиз шаънини осмон қадар юксалтирган Баҳодир Жалоловдек яккакураш бўйича дунёни лол қолдирган полвонларга бешик бўлган юрт.

Қолаверса, азалдан кураги ер кўрмаган полвонлар юрти бўлмиш Сурхондарёдан кейинги йилларда етишиб чиққан кураш бўйича жаҳон чемпионлари 2000 йилда Туркиянинг Анталия шаҳрида кураш бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда жаҳон чемпиони деган юксак унвонга муяссар бўлган Махтумкули Маҳмудов. 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг кумуш медали совриндори, 2011 йилда Россиянинг Тюмень шаҳрида жаҳон чемпионатининг дзюдо кураши бўйича мутлоқ ғолиби Абдулла Тангриев, худди шу дзюдо тури бўйича 2019 йилда Япониянинг Токио шаҳрида Жахон чемпионатнинг кумуш медали соҳибига айланган Шарофиддин Лутфуллаев, учун ҳам Сурхон воҳаси Ватан ичра кичик ватан ҳисобланади.

Бу мисолни шунинг учун келтираяпманки, мен мустақилликнинг йигирма саккиз йили давомида Марказий Осиё ҳудудидаги Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон республикаларининг спортчилари орасида айнан бизнинг Сурхон воҳамиз спортчилари каби ғалаба ҳамда муваффақиятларга эришганини кузатганим йўқ. Бизнинг жонажон Ватанимизда мустақиллик шарофати билан ёш авлодга, айниқса, спортга муносабат тубдан ўзгарганлиги туфайли ҳам полвонларимиз ана шундай оламшумул ютуқларга эришаётганини таъкидлаяпман, холос. Зеро, спорт соҳасидаги бундай муваффақиятлар билан ҳар бир Сурхондарёлик чин дилдан фахрланса, арзийди. Шу ўринда таъкидлаб ўтишим зарурки, бизнинг “Яккакураш олами” деб номланган спорт журналимиз нафақат Республикамизда, балки дунё бўйича ҳам яккакураш спорт турларига бағишланган ягона нашр ҳисобланади.