# Tags
#Таҳлил

Меҳнат муҳожирларининг стадионларни футбол бўйича жаҳон чемпионатига курилишила кўрсатган меҳнат жасоратлари хусусида

Ҳозирги вақтда Россия ОАВ ва, шунингдек, интернетларда Россия мабуотида айтилганидай “Ўрта осиё”лик меҳнат муҳожирлари, жумладан, ўзбекларнинг 2014 йилдан 2017 йилгача бўлган вақтда яширин равишда жуда катта оқими ўтганлиги ҳақидаги қораловчи мақола ва чиқишлари жуда кўплаб эълон қилинди. Айни пайтда айтиш мумкинки, бизнинг “Кураш олами” спорт журналимизда 2018 йилда футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Россиянинг 11 та шаҳридаг 12 та стадионни қуриш ва реконструкция қилишда Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг жуда катта жасорат кўрсатганлиги ва ҳиссаси борлигини рад этиб бўлмайдиган, исботловчи жуда кўплаб даллиллар мавжуд.

Биринчидан . Россиянинг 11 шаҳридаги 12 та стадионни қуриш ва реконструкцияқилиш бўйича буюртмачи ва иш юритувчи сифатида Бош пудратчи сифатида Росссия Федерацияси чиққан бўлиб, 2018 йилда футбол бўйича жаҳон чемпеионатини ўтказиш учун Россиянинг 11 та шаҳрида 2014 йилдан 2017 йилгача 12 та стадионни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича Туркиядаги ва бошқа мамлкатлардаги қурилиш фирмалари билан сохта ва расмий кўплаб шарномалар тузилганки, булар Россия ҳукумати томонидан қурилиш ва реконструкция ишлари учун ажратилган маблағларни ўзлаштириб олиш учун Бироқ бунда амалда Россия Федерациясининг иш берувчи компаниялари билан бизнинг Россияга ишлаш учун таклиф этилган ҳолда виза билан легал ҳолда келган меҳнатсевар ўзбек муҳожирлари ўртасида \еч қандай меҳнат шартномаси тузилмаган. Шунга қарамасдан, Россиянинг 11 та шаҳридаги 12 та стадионни қуриш ва реконструкция қилиш даврида 2014 йилдан 2017 йилгача ўзбек меҳнат муҳожирларининг асосий қисмини энгг камида бешйиллик меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали ишчилар –электр пайвандловчилар, автогенчилар, электромонтёрлар, юқори баландликда ишлайдиган монтажчилавр, кўтарма кран макшинистлари, бульдозерчилар, авиоюкловчилар, автокран ва автогрейдер машинистлари ташкил қиларди. Дастлаб қурилиш компаниялари ишбилармонлари ўзбек легал меҳнат муҳожрларига ҳар ойда 1000 АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлашга ваъда бердилар. Кейинроқ Россиядаги иқтисодий инқироз туфайли бу маблағни 500 АҚШ долларигача туширдилар.

Иккинчидан қурилиш компаниялари ишбилармонлари ўзбек легал меҳнат муҳожирларига қандай шарт-шароит яратиб беришди? Очиқчасига айтганда , “ҳайвонларга хос, қулларча” дейиш мумкин. Чунки меҳнат муҳожирлари ташландиқ ертўлаларда, омади чопганлар, қурилиш вагонларида жойлашдилар. Улар худди Иккинчи Жаҳон уруши пайтида фронт орқасида рус қишининг қаттиқ иқлими шароитида очиқ ҳавода, совуқда дам олиш кунларисиз ҳеч қандай техника хавфсизлигига амал қилмай ва тиббиёт ҳимоясисиз ишлаган кишилар каби бир кеча-кундузда 12 соатлаб меҳнат қилишди. Бунинг устига, қурилишда меҳнат қилаётган легал ўзбек меҳнат муҳожирларининг паспорт ва бошқа ҳужжатлари олиб қўйилди ва ФМС жангчилари томонидан ўтказиладиган тизимли рейд текширишларида ҳақ-ҳуқуқсиз меҳнат муҳожирлари автоматик равишда яширин меҳнат муҳожирларига айланиб қолишди ва худди қамоққа олинган маҳбуслар каби “турма хорлари” билан яқиндаги полиция участккаларига олиб борилди

Учинчидан, Россия матбуотида доимий равишда шу нарса қайд қилиб, таъкидлаб келинаяптики, гўё ўзбек муҳожирларининг тўрт миллионли армиясининг икки миллионини яширин равишда Россияга борган ишчилар ташкил қилиб, улар ҳар бирининг юбораётган ўртача 500 АҚШ долларидан жами икки миллиард АҚШ долларидан солиқ ушлаб қолинмаяпти. Аслида ўзбек меҳнат муҳожирлари Россиянинг қаттиқ иқлим шароитида очиқ осмон остида 10-12 соатлаб қилаётган меҳнати учун 500 АҚШ доллари миқдоридагина маош олмоқда.

А) Ҳар ойда Москва супермаркетлари садо нуқталари ва озиқ-овқат палаткаларидан харид қилинадиган маҳсулотларга 100 доллар сарфланади. Шунингдек, яқин орадаги кафе ва ошхоналарга ҳам егулик учун пул сарфланади. Шундай қилиб, ўзбек легал ва яширин тўрт миллионли меҳнат муҳожирлари ўзларининг қонуний меҳнат билан ишлаб топганлари 100 долларни ойига фақат егуликларга сарфлаб, Россия Федераци яси бюджетига 400 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ туширмоқдалар

Б) Ҳар ойда 100 доллар яшаш ҳақи олиб, Россиядаги ташландиқ , авария ҳолатидаги ётоқхоналар, қайта мослаштирилган ертулаларни ижарага қўювчилар ҳам 400 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад олмоқдалар. Бунинг устига, 50 фоиз россиялик ёшлар ота-боболаридан мерос бўлиб қолган квартира ва иншоотларни ижарага қўйиб, ўзбек легал ва нолегал меҳнат муҳожирлари хисобига текинхўрларча ҳаёт кечиромоқдалар.

В) Ҳар ойида 100 доллардан маблағ ФМсС ходимларини “ сотиб олиш” ва “ бартараф” этишга сарфланади. ФМС ва полиция ана шу йўл билан 400 миллион АҚШ доллари ишлайди. Ана шундай тарзда Россиянинг коррумпияциялашган органлари ўрта ва кичик раҳбарлик таркиби 400 миллион долларлик қўшимча маблағга эга бўлади. Бизнинг бошқа мамлкатларда ишлаётган кўплаб ўзбек меҳнат муҳожирлари билан суҳбатимизда шу нарса аниқ бўлдики, бошқа хорижий мамлакатларда умуман полиция билан бундай муаммолар йўқ экан. Масалан, Туркия, Польша, Германия, Украина ва шунингдек, Жанубий Кореяда полициячилар умуман ўзбек меҳнат муҳожирларининг ҳужжатларини текширмаслиги маълум бўлди. Бунинг устига, уларда ўзбек меҳнат муҳожирларини терисининг рангига қараб камситиш ва таҳқирлаш деган нарса йўқ. Москвада эса ўрта осиёлик кўринишдагиларни ҳеч бир сабабсиз тўхтатиб, худди немислар эгаллаб олган ҳудудда СС гестапоси ҳар қадамда тўхтатиб, ҳужжат сўрагандай қилишади. Очиғи, бундай текширувлардан кейин ҳаётдан ҳам безиб кетасан.

Шунга қарамасдан. агар тўрт миллионли ўзбек меҳнат муҳожирлари ўртача ишлаб топаётганлари 500 АҚШ долларидан қолган 200 долларини Ватанларига жўнатганларида ҳам бу саккиз юз минг АҚШ долларини ташкидл этади. Бунда ишлаб топилган 500 АҚШ долларидан қолган 300 долларнинг умумий йиғиндиси бир миллиард 200 миллион АҚШ долларини ташкил этади, демак, Россия Федерациясида озмунча маблағ қолмайди.

Г) Бундан ташқари шуни ҳам қайд қилиш керакки, меҳнат муҳожирлари ҳар ойда меҳнат патенти олиш учун ҳам ойига 100 доллардан маблағ йўқотишга мажбур бўлмоқдалар. Масалан, 2017 йилда муҳожирларга пантент сотиш орқали Россия бюджети 160 миллиард сум билан тўлдирилди. Шунингдек, Москва муҳожирларга патентлар сотиш орқали 2017 йилда 14 миллиард сўм фойда кўрди.

Россия ишблармонлари футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати учун 2014 йилдан 2017 йилгача бўлган даврдаги қурилиш объектларига жуда катта имтиёзли пул кредит маблағлари олдилар

МсКинсеу таҳлилчиларининг ҳисоб-китоблари бўйича ЖЧ—2018 га тайёргарлик учун 1,2 триллион рубль сарфланди. Бу сумманинг деярли ярмини—630 миллиард рубли стадион ва аэропортларни қуриш ҳамда реконструкция қилишга сарфланди.

Россияда турнирга тайёргарликни ўртача долларга айлантирганда, бу 13, 2 миллиард долларни ( Бу 13 миллиард долларни( 2013-2017 йиллардаги рублнинг долларга нисбатан ўртача курси бўйича) ташкил этади. У футбол бўйича ўтган чемпионатлар ичида энг қиммат тушгани ҳисобланади. Умуман, бу нарх ошишиши тенденциясига мувофиқдир.

Чунки аввалги чемпионатларга нисбатан кейингилари ҳамиша қимматроқ сарф-харажатларга олиб келмоқда. Жанубий Африка 2010 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик учун 6 миллиард доллар, Бразилия эса 2014 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик учун 11 миллиард доллар сарфлаганди.

“Самара Арена” стадиони махсус футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионати мусобақаларини ўтказишга мўлжаллаб қурилганди. Икки ярусли бу футбол стадиони қурилиши 2014 йил июль ойида бошланиб, салкам тўрт йил вақтни олди .

“Самара Арена” ( унинг иккинчи номи “ Космос Арена”дир) космик объектни эслатувчи ўзининг уникал меъморий услуби билан диққатни тортади. Бу тасодифий эмас, чунки Самара мамлакатни космосни ўзлаштирувчи қилиш йўлида кўп иш қилган ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Ҳозир учувчи тарелкани эслатувчи “Самара Арена” стадиони фойдаланишга топширилган. Жаҳон чемпионати ўтказиб бўлинганидан сўнг спорт майдони Самаранинг “Криля Советов” футбол клубининг уй стадиони бўлиб қолди.

“Самара Арена” ўзининг улканлиги билан ҳайратга солади. Бу спорт архитектураси объектининг диаметри 330 метрга яқин бўлиб, у шу кўрсаткичлари бўйича Москва “Лужники” стадионини ортда қолдиради.

РОССИЯЛИК ИШ БЕРУВЧИЛАРНИНГ ФУТБОЛ БЎЙИЧА 2018 ЙИЛДА ЎТАДИГАН ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА СПОРТ ОБЪЕКТЛАРИНИ 2014 ЙИЛДАН 2017 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИДАН КЕЛГАН МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИДАН ҚАНДАЙ ЯШИРИН РАВИШДА ФОЙДАЛАНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА

НРВ экспертлари 7 та объектни текшириб, Марказий Осиёдан бўлган 42 нафар меҳнат муҳожиридан сўраганлар. Улар меҳнат шартномаси бермаганликларини ёки уни бир неча ой кечикиб берганликлари хусусида шикоят қилганлар. Кўпларнинг айтишича, уларга ҳақларини кечиктириб беришган ёки ваъда қилинганидан оз ҳақ беришган. Масалан, “Ростов Арена” қурувчиларининг гапига қараганда, уларга уч ой иш ҳақларини беришмаган. Ишчилар, шунингдек, НРВга минус 30 даража совуқда паст ҳароратда меҳнат қилишга, етарли танаффуссиз бир кеча-кундузда12 соатлаб ишлашга мажбур қилинган.

Марказий Осиёдан бўлган кўпгина қурувчиларнинг гапига қараганда, текширишлар чоғида иш берувчилар уларни ишдан бўшатиб юбориш билан қўрқитиб, ташқарига чиқаришмаган. Бундан ташқари, НРВ ходимлари ОАВ ҳамда қурувчилар ва ёғочни қайта ишловчилар халқаро касаба уюшмасига таяниб билдиришича, қурилишларда 17 киши ҳалок бўлган. Кишилар ҳалок бўлган айрим ҳолатлар ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз. Жумладан, Санкт-Петербургда Крестов оролида стадионни қуриш пайтида 2015 -2016 йилларда 4 нафар ишчи ҳалок бўлган. Нижний Новгородда стадионни қуриш пайтида 12 июнда 61 ёшлик ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Ўша ерда вақти- вақти билан Марказий Осиё мамлакатларидан бўлган меҳнат муҳожирларининг иш ташлашлари бўлиб турган. Масалдан, 2016 йил мартида иш ҳақини вақтида беришмагани учун “МаНастрой” пудратчи бўлган ташкилотда ишловчи 250 қурувчи шикоят қилган бўлса, шу йилнинг июль ойида уч ой мобайнида иш ҳақини бермаган, касодга учраган “Содисстрой” компаниясига қарши ишчилар чиқиш қилишган. Қурувчилар Нижегород ҳукуматига мурожаат қилишганида, улар бу масалада судга мурожаат қилишни маслаҳат беришган.

МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИ МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИНИНГ ЯШАШ ЖОЙИГА ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР, РОССИЯ СПОРТ ОБЪЕКТЛАРИДА ҚУРУВЧИЛАР УЧУН ИНСОНГА ХОС БЎЛМАГАН ОҒИР ЯШАШ ВА КОММУНАЛ ШАРОИТЛАР

Чегарадаги муаммолар. Муаммолар агар чегарачи паспортга муҳр босишни унутган бўлса, чегарани кесиб ўтиш онидан бошланади. Шу чегарада миграцион картани тўлдириш чоғида анкета маълумотларини нотўғри кўрсатиш ва , асосийси, боришдан мақсад “иш” эканлигини билдирмасликдир. Бунинг оқибатида меҳнат патентини расмийлаштришда муаммолар юзага келади. Бунинг учун эса чегарадан қайта ўтишга тўғри келади.

Мамлакатдда қайддан ўтиш ва туриш муддати.

Чегарани кесиб ўтгандан кейин белгиланган жойга боргач, 7 кун муддат ичида қайддан ўтиш лозим. Аммо кўпинча бу муддат ичида қайддан ўтшга улгурилмайди. Натижада, келиш муддатини белгиланган вақтга тўғрилаш , муддат вақтини тиклаш учун янаа чегарадан бориб қайта ўтишга тўғри келади. Чегарага қайтиб келингач, паспортга яна муҳр урилади. Ана тшу ерда паспортга сохта муҳр туширилган ва миграцион карта қилинган бўлади. Бу эса РФ Жиноят кодекси 3-қисми, 327-моддасига тўғри келувчи қонунбузарлик яъни “билиб туриб қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш” ҳисобланади.

Қонун бузувчини хориж фуқароларини вақтинча тергов олдидан сақлайдиган изоляторга қамаб қўядилар. Бошқача айтганда, бу турма бўлиб, тергов ҳаракатлари бир йилгача чўзилиши ҳам мумкин. Кейин суд бўлади, жарима ёки озодликни чеклаш ёхуд мажбурий тузатиш меҳнатига жалб этиш жазоси тайинланади ва оқибатда борган киши мамлакатга қайта кириш таъқиқиланган ҳолда чиқариб юборилади.

Меҳнат муҳожирининг ўзига эмас, иш берувчига боғлиқ ҳолатлардан бошлаймиз. Меҳнат муҳожири келиш муддатини ва қйддан ўтиш даврини бузмаслиги керак ва бу кўп жиҳатдан иш берувчига боғлиқ бўлиб қолади. Бундай қоидабузарлик миграцион хизмат ходимлари томонидан албатта, аниқланади ва у одамни кейин қайд қилишдан ўтказишмайди.

МЕҲНАТ ПАТЕНТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Хорих фуқароси яшайдиган жойида қайддан ўтгач унинг ҳисобида меҳнат патентини расмийлаштириш учун 30 кун вақт бўлади. Унинг нархи ҳар ой учун 4000 рубль атрофида бўлади. Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади: тўғри тўлдирилган миграцион карта, келиб яшаётган жойидан қайддан ўтганлик, рус тилини, Россия тарихини ва Россия қонунчилигини билиши ҳақидаги сертификат, медицина суғуртаси ва меҳнат патенти олиш учун барча зарур анализларни топширганлиги ҳақидаги маълумотнома, шунингдек, давлат божини тўлаганлиги ҳақидаги ҳужжатлар бўлиши лозим.

Агар 30 кунлик муддат ўтиб кетган бўлса, муҳожирга қайтадан чегарадан ўтиб кириш ва белгиланган муддатни тиклашга тўғри келади.

ХОРИЖДА ЯШИРИН ИШГА ЖОЙЛАШИШ ОҚИБАТЛАРИ

Яширин рвишда хорижга бориб ишловчиларни кўплаб кўнгилсизликлар кутади. Уларни миграцион хизмат ходимлари ушлаб, маъмурий жавобгарликка тортадилар, жарима ундирадилар ва мамлакатдан чиқариб юборадилар. Чиқариб юборгунларича хориж фуқароларини вақтинча сақлайдиган изоляторга қамаб қўядилар.

Иккинчи вариант. Агар яширин меҳнат муҳожири муваффақиятли ишга жойлашиб, ишлаган, маблағ топган бўлса-ю, қўлга тушмаган бўлса, қайтишда чегарадан ўтишда муаммолар туғилади. Чегарачи нега келганлигини аниқлаш қоидасига биноан ундан меҳнат патентини сўрашга ҳақлидир. Агар патент кўрсатилмаса, миграцион хизмат ходими чақирилиади ва маъмурий протокол тузилиб,муҳожирни суд қилиб, жаримага тортадилар.

У жаримани тўламагунича мамлкатдан чиқариб юбормайдилар Ана шундай ҳол рўй берганда, аввало билет куйиб кетади. Бу ушланиш қайси жойда рўй бергани билан боғлиқ ҳолда 300 АҚШ доллари атрофмида бўлади. Бунинг устига анча вақт йўқотилади, қўшимча равишда мамлакатга 3 йилдан тортиб 5 йилгача кириш таъқиқланади.

Юқоридаги қоидалардан хабардорлик мамлакатга кириш ва ишга жойлашиш билан боғлиқ кўплаб шу каби муаммолар туғилишининг олдини олади. Шунинг учун ишга боришдан олдн бу қоидалардан хабардор бўлиш, яхшиси билиш жуда муҳимдир.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар муҳожирларга нисбатан “коллектив ҳукм” чиқаришни таъқиқлашни сўрашаяпти. Ҳозир шундай ҳоллар бўлаяптики, келганларни бутун бир колонна қилиб, судга олиб киришади-да, бир неча минут ичида уларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилишади. Кўпинча уларнинг иши ўзларининг иштирокисиз ҳам кўриб чиқилаверади. Экспертларнинг кўрсатишича, бундай ноқонуний амалиётга қарши курашишнинг қийинлиги шундаки, маъмурий ишлар бўйича суд протоколи юритиш шарт эмас.

Адолат хизматчилари анча вақтлардан бери муҳожирлар иши бўйича ишлар кўпайиб кетганлигидан шикоят қилиб юришади. Эндиликда “НГ” тасдиқлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар хорижликларни судга бир тўда қилиб олиб келишади. Гарчи қонунбузарликлар ҳар хил бўлса-да, барига бир хил ҳукм чиқариш осон. Бир кунда бир судда шу каби ўнлаб ишлар кўриб чиқилади, ҳаттоки 100га яқин кишини бир кунда шундай суд қилиб, чиқариб юборишлари мумкин. Шундай ҳоллар ҳам бўлганки, муҳожирларни суд залига киритиб ўтиришмаган, балки тайёр ҳукмни коридордаёқ қўлларига беришган.

Бунда судьялар рейд ўтказилган пайтда қўлга тушиб қолган бошқа хоржликлар ишини алоҳида кўриб ўтирмаганлар, натижада ҳамма бирдек мамлкатдн чиқариб юборилишига маҳкум қилинган.Бундай суд қилиш натижалари эса маълум 6 минг рубль жарима қўлланилиб, фуқаро мамлакатдан чиқариб юборилган. “НГ” мухбири Люберецк судида шундай жараённинг шоҳиди бўлган. Унинг айтишича, суд залидан колонна бўлиб чиқаётган кўплаб муҳожирлар , афтидан, ўзлари устидан чиқарилган ҳукм қандай бўлганлигини тушунмаганлар. Улар “НГ” мухбиридан ўзларини Россиядан чиқариб юборилишлари хусусида ҳукм қилинганлигини эшитиб, жуда ҳайрон қолганлар. Қочқинларга ёрдам кўрсатувчи “Фуқаролик ҳамкорлиги” комитетида “НГ”га айтишларича, турли баҳоналарни рўкач қилиб, ана шундай жараёнларга инсон ҳуқукларини ҳимоя қилувчиларни киритишмайди. Полиция ишни эшитиш ёпиқ ҳолатда ўтказилади деб тасдиқлайди, ҳолбуки суд жараёнини ёпиқ ўтказишга ҳеч қандай асос йўқ бўлади. “Фуқаролар ҳамкорлиги” волонтёри Иван Геронимуснинг ёзишича, бир ҳолатда суд мажлисини бошқа залга кўчиришди, токи у ўша ерга киришга уринаётган бир пайтда олти нафар муҳожирни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақидаги ҳукм чиқарилган эди. “НГ” суҳбатдошининг айтишича, афтидан уларга суднинг ҳеч қандай муҳокамаларисиз чиқарилган ҳукмини беришган. Адвокат Илларион Васильевнинг айтишича, бу ҳолатда, шубҳасиз жазолашни якка тартибда белгилаш тамойили бузилган, мана шунинг ўзиёқ қонунни бузишдир. Лекин буни исботлаш жуда қийин. ”Маъмурий қонунбузарлик бўйича Кодекс аллақчоноқ эскириб бўлган. У бугунги кун талабига жавоб бермайди. Шунингдек, у суд мажлиси протоколи юритиш шарт эмаслигини белгилаган, шунинг учун мажлисларни текширишнинг имкони йўқ.”

Табиийки, бундай жараёнларда адвокатлар ва ва айбловчи томонларнинг иштироки кўзда тутилмаган. Васильев гап деярли жиноий жазолаш хусусида бормоқда-чунки чиқариб юбориш назарда тутилаяпти ва муҳожир хориж фуқароларини вақтинча сақлаш махсус муассасаси (СУВСИГ) да сақланади, деб ҳисоблайди. Адвокатнинг таъкидлашича, кўплаб муҳожирлар учун мамлакатдан чиқариб юборилиши озодликдан маҳрум қилишдан ҳам баттарроқ, чунки Россияда уларнинг оиласи, иши бор, ватанида ҳеч нарсаси қолмаган. Шунингдек, авваллари Конституция суди мамлакатдан чиқариб юбориш хусусида қарор қабул қилаётганда, бу омилларнинг барчасини ҳисобга олишни юклаган бўлса-да, бироқ амалда бу қарор ишламаяпти, деб таъкидлади Васильев. Адвокатларнинг ўзи учун ҳам мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича ишлар жуда оғир:” Муҳожирдан унга ҳуқуқлари тушунтирилганлиги ва у рус тилини билиши, натжада, нима бўлаётганлигини тушуниши хусусида тилхат оладилар.Бироқ одамлар тез-тез шундан шикоят қиладиларки, полициячилар уларга олдиндан “имзо чекиш” учун “зарур ҳужжатлар” учун қўл қўйдириб оладилар, бу нарса чин дилдан айбини бўйнига олиш бўлиб чиқади. Бундай ҳолатдан кейин апеллясига беришнинг ҳам фойдаси йўқ.”

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *