# Tags
#Без рубрики #Жиноят

Одам Савдоси.Она Узини боласини пулга сотган жинояти.

Давлатова Мавлуда Махмуд қизини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблаш ҳақидаги 220001/2022-29XS-сонли жиноят иши юзасидан. Мазкур жиноят иши мен томонимдан 2022 йил 17 июнь куни М.Давлатовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган. Жиноят ишининг қўзғатилишига фуқаро Б.Рузиевнинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир натижасида тўпланган ҳужжатлар асос бўлган. Дастлабки тергов жараёнида қуйидагилар аниқланган:1998 йил 06 май куни Термиз туманида туғилган, Термиз тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Давлатова Мавлуда Махмуд қизи бирор бир жойда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, жиноят содир этиш йўлига кириб, одам савдоси, яъни ожиз аҳволдалиги, моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлганлиги ҳамда ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги ўзига аён бўлган одамни сотишда ифодаланган ўта оғир турдаги жиноятни қасддан содир этган.

Жумладан, М.Давлатова 2021 йилнинг май ойида Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро С.Бекмуродов билан шаръий никоҳдан ўтиб, турмуши давомида ундан хомиладор бўлиб, 2021 йилнинг июнь ойида турмуш ўртоғи С.Бекмуродов ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиб кетганлиги сабабли, онаси Уразова Гулбаҳор Шернаевнанинг Термиз тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган яшаш уйига қайтиб келиб, 2022 йил 17 февраль куни Давлатова Иймона Сардор қизи исмли қиз фарзанд кўриб, унинг ожиз аҳволдалиги ва ўзига қарам эканлигидан фойдаланиб, уни фарзанд сифатида боқишни истамасдан, бола олмоқчи бўлган шахсларга сотиб, жиноий даромад орттиришни режалаштириб, “бола сотиб олувчи мижозлар”ни излаб, Шеробод тумани “Чуқуркўл” маҳалласида яшовчи фуқаро Рузиев Бахриддин Турахонович билан учрашган ва унга қиз фарзанди борлигини, лекин уни бола сифатида боқишни истамаётганлигини, шунинг учун уни сотмоқчи эканлигини билдирган.

Шундан кейин М.Давлатова ушбу жиноий мақсадини амалга ошириш учун вояга етмаган қиз фарзанди Давлатова Иймона Сардор қизини Б.Рузиевга 5.000.000 сўмга сотишга келишган.

Фуқаро Б.Рузиев М.Давлатованинг жиноий таклифи ҳақида 2022 йил 04 июнь куни вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган ва ушбу ариза юзасидан 2022 йил 04 июнь куни вилоят ИИБ ТЭҚКБ ҳодимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, М.Давлатова тадбирга “бола сотиб олувчи мижоз” сифатида жалб қилинган Б.Рузиев билан учрашув жойини Термиз шаҳар “Турон” маҳалласидаги “Акбар” ошхонасига белгилашган ва шу куни соат 19:00да қиз фарзанди И.Давлатовани Б.Рузиевга 5.000.000 сўмга сотган вақтда ушланган.

Вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ЭКГнинг 09.06.2022 йилдаги 10-сонли судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, воқеа жойида фуқаро М.Давлатовадан олинган 2 дона 10.000 сўм купюрали пулларда, шунингдек М.Давлатованинг қўлларидан, юз соҳасидан ҳамда кийимидан олинган суртма намуналарида махсус кукун излари мавжуд бўлиб, ўтказилган тезкор тадбирдан олдин пулларга ишлов бериш жараёнида намуна тариқасида олиниб, мухрланган махсус кукун излари билан турдош эканлиги аниқланган. Давлатова Мавлуда Махмуд қизи ўзининг юқорида баён қилинган одам савдоси, яъни ожиз аҳволдалиги, моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлганлиги ҳамда ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги ўзига аён бўлган одамни сотишда ифодаланган ўта оғир турдаги жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган.

Жиноят иши юзасидан Давлатова Мавлуда Махмуд қизига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, айбланувчи тариқасида сўроқ қилинганида, у эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлик билдириб айби юзасидан: “мен 2016 йилда биринчи турмуш ўртоғим 1996 йилда туғилган Эшкелдиев Хусниддин Хуррам ўғли билан қонуний никоҳдан ўтиб, 4 йил бирга яшадим, кейин у 2019 йил июль ойида Туркия давлатига ишлаб пул топиш мақсадида кетиб, шу кунга қадар қайтиб келмади, турмушимиздан 2 нафар фарзандимиз бор, турмуш ўртоғим билан бошида телефон орқали гаплашиб турар эдик, кейин у менга келгусида яшамасликни ва 2 нафар фарзандига алимент пули тўлаб боришини айтди. Ҳозирги кунда у алимент пули тўлаб боради. Шундан кейин мен 2021 йилнинг май ойида Термиз шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган Бекмуродов Сардор исмли йигит билан танишиб, шаърий никоҳдан ўтиб, у билан бир ой яшадим, шундан кейин 2021 йилнинг июнь ойида у ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун ҳозирда қамоқ жазосини ўтамоқда, у билан бир ой яшашим давомида хомиладор бўлиб қолиб, 2022 йил 17 февраль куни қиз фарзандни дунёга келтирдим. Қизимга Давлатова Иймона Сардор қизи деб исм қўйдим ва қизимга 2022 йил 05 апрель куни Термиз тумани ФХДЁ бўлими орқали туғилганлик гувохномасини расмийлаштириб олдим. Иккинчи турмуш ўртоғим қамалиб қолганидан кейин мен 2022 йил май ойидан бошлаб енгил пул топиш мақсадида фохишалик билан шуғулланувчи қизларнинг сафига кириб юрдим ва шу ишлар билан шуғулланиб пул топиб юрдим. Ушбу қизлар Термиз шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган Дилшода, 1997 йилда туғилган Умида, 1994 йилда туғилган Озода, 1997 йилда туғилган Хилола ва 2001 йилда туғилган Шабнам исмли қизларга қўшилиб биргаликда Термиз шаҳридаги “Жўйжангал ва “Жайхун” маҳаллаларидаги домларда ижара уйларда яшадим.

2022 йил 04 июнь куни мен Хилола ва Озоданинг гапига кириб, уларнинг тазйиқи остида қиз фарзандим бўлган 2022 йил 17 февраль куни туғилган Давлатова Иймона Сардор қизини сотишга қарор қилдим, чунки Дилшода менинг фарзандимга қараганлиги учун мени қарздорсан, пул берасан, деб қўймас эди ва қизингни сотиб, қарзларингни бер, деб холи-жонимга қўймаган эди. Кейин мен қизимни сотишга мажбур бўлган эдим. 2022 йил 04 июнь куни Термиз шаҳридаги “Фарҳод” кафесида Бахриддин исмли бир йигит билан учрашдим, мен Рўзиев Бахриддинга “қиз фарзандим, боламни 5.000.000 сўмга сотаман, ҳужжатларини ўзим тўғирлаб бераман, қизимни кейин қайтариб олишга даъво қилмайман”, деб айтдим, ушбу келишувдан кейин мен Термиз тумани “Дўстлик маҳалласида яшовчи онам 1964 йилда туғилган Уразова Гулбаҳор Шернаевнанинг олдига бордим. Сабаби қизим Иймона онамнинг қарамоғида бўлган эди. Мен онамга “қизимни менга беринг, кўтариб дўконга пиченье олиб келайин”, деб уйдан олиб чиқиб кетдим ва кечки пайтда таҳминан соат 18:00лар чамасида Дилшода, Хилола ва Озодаларнинг тазйиқи остида қизимни Термиз шаҳрида жойлашган “Акбар” кафесига Рўзиев Бахриддин билан келишганимиздек, сотиш учун қизим Давлатова Иймонани ўзим олиб бордим, ушбу кафенинг алоҳида хонасига кириб, Рўзиев Бахриддин билан боламни сотиш учун келишилган 5.000.000 сўм пулларни санаб олдим ва қизим Иймонани Бахриддиннинг қўлига бердим. Шундан кейин мен қизимни ўз ихтиёрим билан сотганлигимни, келгусида излаб бормаслигимни безовта қилмасликни айтиб ўз қўлим билан тилхат ёзиб бердим. Шундан кейин биз ўтирган алоҳида хонага ички ишлар органлари ҳодимлари кириб келиб, ўзларини таништирди ва нима бўлаётганлигини сўрашди, мен уларга ўзимнинг қизим Давлатова Иймонани ўз хоҳишим билан беш миллион сўмга сотганлигимни, ҳақим борлигини, ўзимнинг қизим эканлигини айтдим. Шундан кейин ИИОлари ҳодимлари менга ушбу қилмишим жиноят эканлигини, ўз фарзандини сотиш қонунга зид эканлигини айтиб, қизим учун олган пулларни беришни айтишди, мен бошида бош тортдим, пулларни олмаганлигимни айтдим, шундан кейин аёл ички ишлар органи ҳодимаси келганидан кейин қизимни сотиб олган 5.000.000 сўм пулларни чиқариб бердим, ушбу ҳолатларнинг барчаси ИИО ходимлари томонидан видеотасмага тушириб олинди, ҳолислар бор эди. Шундан кейин мени ва қизим Иймонани вилоят ИИБга олиб келишди, бу ерда мен қизимни сотиб олган пуллар кимёвий ишлов берилган пуллар эканлигини, унда менинг исмим ёзилганлигини билдим, мендан экспертиза учун қўлимдан ва кийимларимдан намуналар олишди, мен ўзимнинг қилган жиноятимни тан олдим ва ўз хоҳишим билан барчасини айтиб бердим. Ички ишлар органлари ходимлари қизим Давлатова Иймонани вилоят болалар касалликлари шифохонасига олиб боришди, у ерда унга озуқа беришди, сабаби мен боламни озиқлантира олмас эдим ва туғилганидан буён меҳримни бермасликка ҳаракат қилдим ҳамда қизимга қарамасдим. Қизим энагани қўлида ёки онамни қўлида шу кунга қадар яшади. Менинг Россия Федерациясига кетиш режам бўлмаган”, деб кўрсатма берган.

Жумладан, М.Давлатова 2021 йилнинг май ойида Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро С.Бекмуродов билан шаръий никоҳдан ўтиб, турмуши давомида ундан хомиладор бўлиб, 2021 йилнинг июнь ойида турмуш ўртоғи С.Бекмуродов ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиб кетганлиги сабабли, онаси Уразова Гулбаҳор Шернаевнанинг Термиз тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган яшаш уйига қайтиб келиб, 2022 йил 17 февраль куни Давлатова Иймона Сардор қизи исмли қиз фарзанд кўриб, унинг ожиз аҳволдалиги ва ўзига қарам эканлигидан фойдаланиб, уни фарзанд сифатида боқишни истамасдан, бола олмоқчи бўлган шахсларга сотиб, жиноий даромад орттиришни режалаштириб, “бола сотиб олувчи мижозлар”ни излаб, Шеробод тумани “Чуқуркўл” маҳалласида яшовчи фуқаро Рузиев Бахриддин Турахонович билан учрашган ва унга қиз фарзанди борлигини, лекин уни бола сифатида боқишни истамаётганлигини, шунинг учун уни сотмоқчи эканлигини билдирган.

Шундан кейин М.Давлатова ушбу жиноий мақсадини амалга ошириш учун вояга етмаган қиз фарзанди Давлатова Иймона Сардор қизини Б.Рузиевга 5.000.000 сўмга сотишга келишган.

Фуқаро Б.Рузиев М.Давлатованинг жиноий таклифи ҳақида 2022 йил 04 июнь куни вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган ва ушбу ариза юзасидан 2022 йил 04 июнь куни вилоят ИИБ ТЭҚКБ ҳодимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, М.Давлатова тадбирга “бола сотиб олувчи мижоз” сифатида жалб қилинган Б.Рузиев билан учрашув жойини Термиз шаҳар “Турон” маҳалласидаги “Акбар” ошхонасига белгилашган ва шу куни соат 19:00да қиз фарзанди И.Давлатовани Б.Рузиевга 5.000.000 сўмга сотган вақтда ушланган.

Вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ЭКГнинг 09.06.2022 йилдаги 10-сонли судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, воқеа жойида фуқаро М.Давлатовадан олинган 2 дона 10.000 сўм купюрали пулларда, шунингдек М.Давлатованинг қўлларидан, юз соҳасидан ҳамда кийимидан олинган суртма намуналарида махсус кукун излари мавжуд бўлиб, ўтказилган тезкор тадбирдан олдин пулларга ишлов бериш жараёнида намуна тариқасида олиниб, мухрланган махсус кукун излари билан турдош эканлиги аниқланган.

Давлатова Мавлуда Махмуд қизи ўзининг юқорида баён қилинган одам савдоси, яъни ожиз аҳволдалиги, моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлганлиги ҳамда ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги ўзига аён бўлган одамни сотишда ифодаланган ўта оғир турдаги жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этганликда айбланади.

Шу кундан эътиборан жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари тугалланган, деб ҳисоблансин. Жиноят иши юзасидан тузилган айблов хулосаси Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддасига мувофиқ айблов хулосасини тасдиқлаб тегишли судлов органига Жиноят иши юзасидан айблов хулосаси Сурхондарё вилоятЖИБ судининг 2022 йил сентябрь ойининг 7 куни, жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди ўз биносида, ёпиқ суд мажлисини ўтказиб, раислик қилувчи И.Шайманов, халқ маслаҳатчилари Г.МукимоваЛ.Хужамбердиевадан иборат таркибда, судья ёрдамчиси У.Халикуловнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Термиз шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси М.Чориев, судланувчи М.Давлатова ва унинг ҳимоячисиСурхон ҳақиқат маскани” Адвокатлар ҳайъати адвокати Х.Акбаров, қонуний вакил Г.Турсунованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб судга берилган Давлатова Мавлуда Махмуд қизига нисбатан 1-1901-2201/333-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб ҳ у к м қ и л а д и:Давлатова Мавлуда Махмуд қизи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг

135-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир.этганликда айбли деб топилсин.Давлатова Мавлуда Махмуд қизига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг135-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 4 (тўрт)йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.Жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин.Жазо ўташ муддати 2022 йил 7 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин.

Вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБЎМИБ терговчиси майор Ф.М.Алибоев

Республика  Иштижомий Сиёсий «Якка кураш олами» журнали  редактори   Юлдашев Гафур

Одам Савдоси.Она Узини боласини пулга сотган жинояти.

ОТКРЫТОЕ ПИСЬМО

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *