# Tags
#Бокс

Ўзбек бокс мактаби ҳомийси ва терма жамоа тренерлар штаби тактикаси тўғрисида

Таъкидлаб ўтиш лозимки, ўзбек бокс мактабини ривожлантиришда, моддий-молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларига 2012 йилдан буён Ўзбекистон бокс федерацияси президенти, Ўзбекистон ғаҳрамони, “Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раиси (2002-2019), айни пайтда 2016 йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 5 февралига қадар Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари вазифаларида ишлаган, ҳозирги кунда эса Ўзбекистон транспорт вазири бўлиб турган Очилбой Жуманиёзович Раматовлар улкан ҳисса қўшдилар.

Кейинги пайтларда мамлакатимиз бокс оалмида содир бўлган янгиликлардан яна бири иштартиби ҳамда терма жамоа таркибига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ бўлди. Гап шундаки, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш мақсадида “разведка жанги” тарзида Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи, яъни “Заҳира дивизиони” қайта гуруҳлаштирилди. Чунки терма жамоанинг Марат Қурбонов бошчилигидаги тренерлар штаби шундай тажриба ўтказишга қарор қилди. Бундан аввалги “юлдузли таркиб”дан фақат жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳамда оғир вазн тоифасидаги боксчи, Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Баҳодир Жалолов қолди. Улардан ташқари терма жамоа таркибига ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиларининг янги тўлқинини ташкил этувчи энг иқтидорли ёш спортчилар киритилди.

Бошқа спорт турларидан фарқли ўлароқ, боксда тренерларнинг ўз тарбияланувчиси билан доимий алоқа ва мулоқотда бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам ҳар бир тарбияланувчига бириктирилган шахсий тренер ўз шогирдининг доимий ёнида бўлиши муҳим аҳамият ксб этади. Чунки ҳар бир тренер ўз тарбияланувчиси учун масъул саналади, терма жамоа мураббийси эса бутун иш жараёнини назорат қилиб боради. Ҳақиқатан ҳам боксёрни ҳеч ким ўз шахсий тренеричалик яхши билмайди. Боксёр учун эса шахсий тренери билан кўпроқ бирга ишлаш яхши фойда келтиради. Шунинг учун ҳам тарбияланувчилар ҳар бир ўқув-машқ машғулотлари ҳамда мусобақаларда ўз шахсий тренери ёнида бўлишини, беллашувлар пайтида секундантлик қилишини, зарур ҳолларда қимматли маслаҳатлар бериб туришини жуда хоҳлашади.

Шу маънода олиб қараганда, бокс бўйича ўзбек терма жамоасининг “локомотиви” саналадиган 1994 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган Баҳодир Исомиддин ўғли Жалоловга асосий эътибор қаратилди. У 13 ёшига қадар тенгдошлари билан бирга футбол ўйнаган. Шундан кейин, яъни, умумий ўрта таълим мактабининг еттинчи синфига кўчгач, ўқишни Чирчиқдаги олимпия заҳиралари коллежига кўчирган. Бу даргоҳда у тажрибали тренер, 2000 йилда Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида оғир вазн тоифасида рингга чиқиб, кумуш медалга сазовор бўлган Рустам Саидовдан бокс сирларини ўргана бошлаган. Натижада Баҳодир Жалолов 2015 йилда Катарда ўтказилган жаҳон чемпионати мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб, бронза медали соҳиби бўлган. Ана шундай муваффақиятларга эришиб турган бир пайтда, унинг отаси вафот этган. Баҳодир вояга етган оила кўп фарзандли бўлиб, рўзғор тебратиш, оилавий муаммоларни ҳал этиш йигирма ёшли Баҳодир Жалоловнинг зиммасига тушган. Чунки у оилада ягона ўғил фарзанд бўлган. Шунинг учун ҳам Баҳодир жиддий бокс машғулотларидан сўнг, оила харажатлари учун маблағ ишлаб топишга мажбур бўлган. Шу мақсадда ишлаган, ишлагандаям рингда ишлаб пул топа бошлаган.

2016 йилнинг августида у Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган “Рио-2016” Олимпиада ўйинлари очилиши маросимида Ўзбекистон байроғини кўтариб ўтган. Олимпиада беллашувларида у Венесуэлалик тажрибали боксчи Эдгар Муньосани нокаут ҳолатига тушириб, чорак финалгача етиб борган. Аммо, чорак финалда ҳакамлар қарорига кўра, британиялик боксчи Джозеф Джойсга 0:3 ҳисобида жангни бой бериб қўйган, Джозеф Джой эса олимпиаданинг кумуш медалини қўлга киритган.

“Ўзбекларга офарин. Бутун дунёга ўзбек бокс мактабини намойиш этишди” Ўзингизга ҳам яхши маълумки, 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида ўзбек боксчилари чинакамига мўъжизалар кўрсатган эди. Чунки бир йўла уч нафар ҳамюртимиз – 49 килограммгача вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов, 52 килограммгача вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров ва 64 килогрммгача вазн тоифасида Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиада чемпиони бўлишганди. Яна икки нафар Ўзбекистонлик боксчи – 69 килограммгача вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов ҳамда 75 килограммгача вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев кумуш, 56 килограммгача вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев ҳамда 91 килограмм вазн тоифасида Рустам Тўлаганов бронза медалини қўлга киритишганди. Бу муваффақиятлар устига ҳасанбой Дўсматов турнирнинг энг яхши боксчиси деб эътироф этилиши ва Вэл Баркер кубогига сазовор бўлиши, нафақат ўзбек бокси шуҳратини оламга ёйди, балки Ўзбекистон спорти тарихини янги саҳифа билан бойитди. Шундан сўнг, бутун дунёда Ватанимизни “боксчилар мамлакати” деб атай бошлашди. Бундай ютуқлар сирини тузукроқ англолмаганлар орасида ўзбек боксчилари ҳақида: “Ўзбекда бунча куч қаердан пайдо бўлди, наҳотки боксёрлик кучи қазили паловда бўлса?!, деган кинояга ўхшаш ажабланишлар ҳам пайдо бўлди.

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *