LOADING

Type to search

Қолгани

НАФОСАТ СПОРТИ МАЛИКАСИ

Share

 Ўзбекистон спорти вакиласи Оксана Чусовитина 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида спорт гимнастикаси бўйича иштирок этиш лицензиясини қўлга киритди. Бу муваффаққиятга у Шутутгарт шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемионати Ўйинлари пайтида эришди. Лекин 45 ёшли гимнастикачимизни Токиода ўтадиган Олимпиада ўйинларида совринли ўринларни эгаллаш учун олдинда қандай жиддий синовлар, аёвсиз курашлар кутаётганлиги тўғрисида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.

Чунки яқинлашиб келаётган олимпиада ўйинларида ғолибликни қўлга киритишга даъворгарлар орасида жорий йилнинг 4 дан 13 октябрига қадар Штутгартда бўлиб ўтган спорт гиманстикаси бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган ва умумжамоа ҳисобида бешта олтин, икита кумуш ҳамда битта бронза медалини жамлаган АҚШ, иккинчи ўринни ишғол этган ва умумжамоа ҳисобида учта олтин, учта кумуш ҳамда учта бронза медали мавжуд Россия, учинчи ўринга муносиб деб топилган ва умумжамоа ҳисобидаги қатор медалларга эга Буюк Британия гимнастикачилари бор.

 Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, Россия терма жамоаси спорт гимнастикаси бўйича 2018 йилда Доха шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Биринчи ўринни эса 171,629 балл тўплаган АҚШ гиманастикачи спортчилари қўлга киритишганди. Россия аёллар терма жамоаси аъзолари – Ангелина Мельникова, Лилия Ахаимова, Алия Мустафина ва Ангелина Симоковалар 162, 863 балл тўплаб, қўлга киритилган медаллар сонини орттиргани учун иккинчи ўринни эгаллаган эди. Учинчи ўрин эса 162, 396 балл жамғарган хитойлик гимнастикачиларга насиб этганди.

Чунки яқинлашиб келаётган олимпиада ўйинларида ғолибликни қўлга киритишга даъворгарлар орасида жорий йилнинг 4 дан 13 октябрига қадар Штутгартда бўлиб ўтган спорт гиманстикаси бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган ва умумжамоа ҳисобида бешта олтин, икита кумуш ҳамда битта бронза медалини жамлаган АҚШ, иккинчи ўринни ишғол этган ва умумжамоа ҳисобида учта олтин, учта кумуш ҳамда учта бронза медали мавжуд Россия, учинчи ўринга муносиб деб топилган ва умумжамоа ҳисобидаги қатор медалларга эга Буюк Британия гимнастикачилари бор.

 Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, Россия терма жамоаси спорт гимнастикаси бўйича 2018 йилда Доха шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Биринчи ўринни эса 171,629 балл тўплаган АҚШ гиманастикачи спортчилари қўлга киритишганди. Россия аёллар терма жамоаси аъзолари – Ангелина Мельникова, Лилия Ахаимова, Алия Мустафина ва Ангелина Симоковалар 162, 863 балл тўплаб, қўлга киритилган медаллар сонини орттиргани учун иккинчи ўринни эгаллаган эди. Учинчи ўрин эса 162, 396 балл жамғарган хитойлик гимнастикачиларга насиб этганди.

 Шунга қарамасдан, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларида ғолибликка асосий даъвогар – спорт гимнастикаси бўйича тўрт карра Олимпиада ўйинлари чемпиони, 14 карра жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган америкалик Симона Бойлз ҳисобланади. Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, ушбу олимпиада ўйинлари 22 ёшли Симона Бойлз учун сўнггиси бўлади. Чунки у соғлиги борасида муаммолар пайдо бўлганлиги боис, спорт оламини тарк этиш ниятида. Бу ҳақда унинг ўзи: “Вужудим кўп чиғириқлардан ўтди, сиртдан сезилмаса-да, бутун жисмим тўкилиб бораётганлигини ўзим анчадан буён ҳис қилиб юрибман”, деган. Шундай бўлса-да, Симона Бойлз бугунги кунга қадар 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида 4 карра, ва бошқа турнирларда 14 карра жаҳон чемпиони бўлган.

 Симона Бойлз олимпиада ўйинлари тарихида фақатгина Украинанинг Херсон шаҳрида 1934 йилда туғилган, жаҳон гимнастикасининг ёрқин юлдузи, афсонавий Лариса Латининадан кейиннги ўринда туради. Чунки Лариса Семёновна Латынина спортдаги фаолияти давомида жами 18 та олимпиада медалларини қўлга киритган бўлиб, шундан 9 таси олтин, 5 таси кумуш ва 4 таси бронзадир. Л. Латинина “Хизмат кўрсатган спорт устаси”, “Хизмат кўрсатган тренер” унвонларига эга, у 1956 ва 1960 йилларда бўлиб ўтган олимпиада ўйинларининг мутлоқ ғолибидир.

 Хуллас, спорт гимнастикаси бўйича Штутгартда ўтказилган жаҳон чемпионатида 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Оксана Чусовитина ана шундай кучли гимнастикачи спортчилар билан беллашади. Лекин шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, ҳамюрт спортчимиз Чусовитина гарчанд, нуфузли беллашувларга йўлланма олган бўлса-да, афсуски, Штутгартда ўтган жаҳон чемпионатида якка кураш бўйича ҳам, кўп курашда ҳам, алоҳида дастурларда ҳам финалга чиқишнасиб этмади. Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини берадиган йўлланмани қўлга киритишигина унинг асосий ютуғи бўлди. Эътиборлиси шундаки, 45 ёшли Чусовитина учун бу саккизинчи олимпиада бўлади. Буни бежиз алоҳида таъкидлаётганимиз йўқ. Чунки бутун олимпиада ўйинлари тарихида мусобақаларда кўп бора қатнашиш шарафига муяссар бўлганлар сони унча кўп эмас.

 Олимпиада ўйинларида бир неча бор қатнашганларнинг бири – канадалик от спорти устаси Иан Миллар. Уни бу борада етакчи деса, бўлади. Чунки 1972 йилда Мюнхенда бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида от спорти бўйича илк бор 25 ёшида иштирок этган Иан Миллар кейинчалик яна тўққиз марта – 1976, 1984, 1988, 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012 йиллардаги олимпиадаларда от спорти бўйича қатнашди. Унинг ҳисобида биттагина, яъни 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида қўлга киритилган кумуш медаль бор, холос. Бу спортчи 2019 йилдан эътиборан спорт билан хайрлашганини эълон қилган.

 Бу нуфузли мусобақаларда кўп қатнашганлар сафида 9 марта олимпиада ўйинларида иштирок этиш шарафига ноил бўлган австралиялик яхтачи Хуберт Раудашль 22 ёшида, яъни 1964 йилда Токиода бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида илк бор қатнашган. Шундан сўнг, у қаторасига 8 марта бундай нуфузли ўйинларда, хусусан, 1996 йилда 54 ёшга кирганда Атлантада ўтказилган олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этган. Қизиғи шундаки, Раушдаль бирор марта ҳам олимпиада чемпиони бўлолмаган, фақатигина икки марта – 1968 ва 1980 йилларда кумуш медалга эга бўлган, холос. Шундай бўлса-да, Раушдаль олимпиадаларда тўққиз марта қаторасига қатнашган дунёдаги ягона спортчи саналади.

 Олимпиада ўйинларида саккиз марта қатнашганлар сони ўнта.Уларнинг орасида италиялик икки нафар туғишган ака-ука, от спорти усталари – Пьеро ва Раймондо Д’Инцеолар ҳам бор. Бу ака-укалар қаторсига 8 марта – 1948 йилдан 1976 йилгача Олимпиада ўйинларида иштирок этишган. Уларнинг ҳар бири 6 тадан олимпиада медалларини ютиб олишган. Фақат кичик Д’Инцео 1960 йилда Римда бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида конкур бўйича акаси Пьерони енгиб ўтиб, ғолибликни қўлга киритган ва олимпиада чемпиони, Пьеро эса кумуш медалга сазовор бўлган. Ака-укалар 1988 йилгача олимпиада ўйинларида кўп қатнашганлик рекордини ўз қўлларида ушлаб турганлар. Аммо, Сеулда бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида уларни икки нафар яхтачи – даниялик Пауль Эльвстрём ва Багам оролларидан келган спортчи Дарвард Ноулз ортда қолдирган. Аёл спортчилардан биринчи бўлиб Йозефа Идем ҳам 8 марта Олимпиада ўйинларида иштирок этган. Яъни, 2012 йилда Лондонда ўтказилган Ўйинларда италиялик байдаркачи Йозефа Идем байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича биринчи аёл спортчи ситфатида иштирок этган ва кейинчалик иштироклар сонини 8 мартага етказган.

 Етти маротаба олимпиада ўйинларида иштирок этганлар сони 31та спортчидан иборат. Уларнинг орасида ўн нафар – ямаялик югурувчи Мерлин Отти, швед қиличбози Черстин Пальм, француз велопойгачиси Жанни Лонго, япон конькида учувчи ва велопойгач Сэйко Хасимато, серб мергани Ясна Шекарич, голланд чавандози Анки ван Грюнсвен, белорусь эшкакчиси Екатерина Карстен, швед чавандози Тинне Вльхельмсон – Сильвен, Ўзбекистон ВА Германия номидан майдонга чиққан гимнастикачи Оксана Чусавитина, немис конькида учувчиси Пехштайн спортчилар бор. Шуни ҳам айтиб ўтиш кераккки, ана шу ал спортчилар орасида фақат япониялик Хасимото қишки ва ёзги Олимпиадаларда баравар қатнашган.

 Шу ўринда Сэйко Хасимото ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишга тўғри келади. У илк бор 19 ёшида 1984 йилда Сараевода ўтказилган қишки олимпиада ўйинларида, сўнг қаторасига яна уч марта шундай мусобақаларда қатнашган. 1988 йилда Сеулда бўлиб ўтган ёзги олимпиадада биринчи бор қатншагндан сўнг, яна қаторасига икки марта ёзги Ўйинларда иштирок этган. Шу тариқа, ушбу япон спортчиси 12 йил мобайнида 7 та олимпиада ўйинларида қатнашишга муваффақ бўлган. Атлантада ўтказилган олимпиада ўйинларида иштироки пайтида, у эндигина 31 ёшга кирганди. Сэйко етти марта Ўйинларда иштирок этган ягона Осиёлик спортчи аёл ҳисобланади.

 Жанни Лонго эса бундай нуфузли Ўйинларда велопойгачи сифатида қатнашган эркак ва аёл орасида яона спортчидир. Таъкидлаб ўтиш керакки, велопойга спорт тури сифатида илк бор 1984 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтган олимпиада ўйинлари таркибига киритилганди ва шундан кейин Лонго то 2008 йилга қадар барча олимпиадаларда иштирок этган.

 Ёши катта спортчиларнинг олимпиада ўйинларидаги иштироки тўғрисида сўзлаганда, япониялик от спорти устаси Хироси Хокэцу номини ҳам тилга олиб ўтиш керак. У биринчи марта 1964 йилда Токиода бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида иштирок этганди. Кейинги сафар эса орадан 44 йил ўтгач, у яна Пекинда ўтган олимпиада ўйинлари қатнашчиси бўлди. Учинчи маротаба эса 71 ёшли Хокэцу Лондон олимпиадасида иштирок этди. Бу эса биринчи ва сўнгги олимпиадалар ўртасида ўтган вақтнинг кўплиги жиҳатидан рекорд қўйган спортчи дея баҳоланишига сабаб бўлди. Ҳақиқатан ҳам у орада 48 йиллик танаффусдан сўнг, яъни 10 та олимпиадани ўтказиб юбориб, кексарган чоғида яна олимпиада ўйинлари қатнашчисига айланган эди.

 Бизнинг юртимизда нафосат спорти маликаси дея эътироф этилган Оксана Чусовитина эса халқаро мусобақаларда 1991 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. Ана шу мусобқаларда муваффаққиятли қатнашган Оксана Чусовитина собиқ Иттифоқ терма жамоаси таркибида майдонга тушиб иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритган. 1992 йилда Барселонада бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари терма жамоаси таркибида беллашувларда қатнашиб жамоавий мусобақаларда ғолиблик қилган. 2003 йилда Чусовитина Ўзбекистон номидан майдонга тушиб, таянчли сакраш бўйича жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган. 2008 йилда эса спортнинг ушбу тури бўйича Германияга Европа чемпионатиинг олтин, 2016 йилда эса Риода ўтган олимпиада ўйинларининг кумуш медалини олиб берган. Шу тариқа Чусовитина 56 кун давомида таянчли сакраш спорти бўйча 7-ўринни ишғол этиб турган.

 Ана шундай жаҳон миқёсидаги ғалабалар соҳибаси, жаҳон гимнастикасининг рекордчиси, уч карра жаҳон чемпиони бўлмиш 45 ёшли Оксана Чусовитина 2019 йилда спорт гимнастикаси бўйича Штутгартда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати пайтида олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Ўрни келганда яна бир бор эслатиб ўтиш лозимки, Оксана Чусовитина ҳам ватандоши Расулжон Абдураҳимов каби финал беллашувларига ета олмади. Йўлланмалар эса уларга аввалги ютуқлари ва спорт оламидаги хизматлари эвазига берилди. Чунки Чусовитина 2018/2019 йиллар мавсуми босқичларида қатор совринларни қўлга киритган, Абдураҳимов эса Осиё-2019 чемпионатида 5-ўринни эгаллаган эди. Эслатиб ўтиш зарурки, бундан ташқари, олимпиада қўмиталари учун квоталар ҳам ажратилади ва шу асосда спортчилар халқаро мусобақаларга тавсия этилади. Назаримизда, 23 ёшли Абдураҳимов ана шу квотага биноан турнирда иштирок этишга тавсия этилган бўлиши керак.

 Оксана Чусовитина эса Олимпиада-2020 мусобақаларида медални қўлга киритиши тўғрисидаги сўзларини ҳозирдаёқ амалда исботлаяпти. Чунки у фақатгина жорий йилнинг ўзида бўлиб ўтган халқаро турнирларда муваффаққиятли қатнашиб 4 та кумуш ва битта олтин медални қўлга киритишга эришди. Штутгартда бўлиб ўтган омадсизликни эса англашилмовчилик натижаси деб тушунмоқ керак.

 Шу ўринда спорт оламидаги яхши бир анъанани эслатиб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Гап шундаки, кўплаб мамлакатларда ёши катта спортчиларга ў кучини яна бир бор синаб кўриш учун имконият берилади. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Яъни, шу анъанага содиқ қолган Ўзбекистон ҳам катта ёшдаги спортчиларига доимо ўзилигини яна бир бор намоён этиш учун имконият яратиб келмоқда. Масалан, 36 ёшли теннисчи Ирода Тўлаганова берилган ана шундай имконият туфайли Осиё-2018 ўйинларида иштирок этишга муваффақ бўлганди. Токиога эса 39 ёшли велопойгачи Ольга Забелинская ҳам боради. Шуни ҳам унутмаслик керакки, Буларнинг бари, албатта, яхши турмуш туфайли бўлаётгани йўқ. Бунинг тагида бошқа гаплар ҳам бор. Демоқчимизки, биз фаолияти ҳақида сўз юритаётган моҳир гимнастикачи Чусовитинанинг ўрнини босадиган спортчи ҳозирча йўқ.  Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: уч карра жаҳон чемпиони Ольга Чусовитина 2003 йилдан, яъни 16 йилдан буён терма жамоа таркибида бўла туриб, шу пайтгача нега гимнастика бўйича ўзига издош сифатида бирорта халқаро тоифадаги спортчи тайёрламади? Шу боис бўлса керак, Чусовитина олимпиада ўйинларида қандай чиқиш қилишининг ҳеч қандай қизиғи йўқдек туюлади. Тўғри, у спортга бўлган муҳаббатини етарлича намоён этди, техник қўмита кенгашларда гимнастлар шаъни ва манфаатларини қаттиқ туриб ҳимоя қилаяпти. Бу 45 ёшли гимнастикачи, Ўзбекистон спорти учун бирорта олимпиада медалини олиб бермаган бўлса-да, ҳарқалай, ўз Ватанига бўлган муҳаббати ва ёрқин садоқатини тўласинча намойиш этиб келаяпти. Бошқа ўзбекистонлик спортчилардан фарқли ўлароқ, у мусобақаларга фақат Тошкентда тайёргарлик кўради. Умид қиламизки, Оксана Чусоветина ўзи меҳр ва илиқлик билан айтганидек, ёш спортчиларни катта спорт майдонларига тайёрлаш ишларига муносиб улуш қўшиб келаяпти. Не бўлганда ҳам, Ўзбекистонда спортнинг нафосат рамзи сифатида эътроф этилган – гимнастика турини ривожлантиришга, бу спортни жаҳон майдонлрига олиб чиқишда фидойилик қилаётган Оксана Чусовитанага омад ёр бўлмоғини чин дилдан тилаб қоламиз.

Leave a Comment

Your email address will not be published. Required fields are marked *