# Tags
#Кураш

Эркин кураш буйича Олимп чўққиларини икки мартобадан эгаллаган Афсонавий Арсен Фадзаев ва Махарбек Хадарцев спорт карьерасини “Тошкент “нон шаҳридан бошлагани хакида.

Афсонавий икки кара Олимпия ўйинлари чемпиони Арсен Фадзаевнинг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Меҳнат заҳираларим” спорт жамияти номидан собиқ Иттифоқ халқлари ёзги Y111 спартакиадасида эркин кураш бўйича қатнашиб, ғолиб чиқиб, ўз спорт муваффақиятларини бошлагани ҳақида

Арсен Фадзаев –хизмат кўрсатган спорт устаси, эркин кураш бўйича олти карра жаҳон чемпиони (1983-1988), икки карра Европа чемпиони ( 1983—1984), халқлар Y111 Спартакиадаси ғолиби (1983), “Дўстлик—84” халқаро мусбақасининг ғолиби, (1984), ), икки карра 1988 йилда Сеул,1992 йилда Барселонадаги Олимпия ўйинлари чемпиони.ХХ аср эркин кураши юқори поғонасидан ўзига хос ўрин эгаллаган Арсен Фадзаев ўзининг бош айланарли даражадаги муваффақиятли спорт карьерасини собиқ Иттифоқ халқларининг Y111 Спартакаидасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг “Меҳнат заҳиралари” спорт жамияти номидан бошлаб, ана шу баҳсларда биринчи ўрта вазнда курашиб, олтин медалга сазовор бўлган эди.

Кейинги вақтларда Россия спорт журналлари, газеталарида бир қатор мақола ва публицистиканинг бошқа жанрларидаги материллар эълон қилинмоқда ва улар шарҳи интернетларда ёритилмоқдаки, уларда эркин кураш бўйича келиб чиқиши осетин бўлган, 1962 йилда Шимолий Осетия АССРнинг Чикола қишлоғида туғилиб-ўсган икки карра Олимпия чемпиони Арсен Фадзаевнинг таржимаи ҳолига доир айрим фактлар жамоатчиликдан ва, хусусан, спорт кураши ишқибозларидан яшириб келинмоқда.

У 1988 йилда Сеул,1992 йилда Барселонадаги олимпиада ўйинларида ғолиб чиқди, эркин кураш бўйича олти марта жаҳон чемпиони бўлди ( 1983, 1985, 1986, 1987, 1990, 1991 йилларда).тўрт карра Европа чемпионилиги шоҳсупасига ўтирди ( 984, 1985, 1987, 1988 йилларда), “ Дўстлик—84” норасмий олимпиада турнири ғолибига айланди.

Таъкидлаш жоизки, Арсен Фадзаев ўзининг шиддатли намойишкорона спорт карьерасини 1980 йилдан 1989 йилгача яъни тўққиз йил мобайнида олимп чўққиларини забт этиши учун барча шарт-шароитлар яратилган “нон шаҳри” бўлган Тошкентда бошлаб, давом эттирди.

 Дастлаб толиқтирувчи машқлар спорт жамиятининг ичида кураш зали ҳам мавжуд бўлган ётоқхонасида ўтказилди. Кунига уч маҳал кучайтилган таомлар билан таъминлашди. Сўнг квартира ажратишди. Шу билан бир қаторда Арсен Фадзаев Тошкент давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига имтиёзли асосларда ўқишга қабул қилинди ва давлат стипендияси билан таъминланди.

Шундай қилиб Арсен Фадзаев 1980 йилда—энди куч-қудратга тўлиб келаётган 18 ёшида акаси Аркадий Фадзаев ва 1979 йилда Москвада ўтказилган собик СССР халқлари Спартакиадаси ғолиби ,Чиколадан бўлган қишлоқдоши Толстан Хатагов билан Тошкентга келди. Улар хушманзара Дигор дарасида жойлашган Ираф тумани Чикола қишлоғидан бўлганжаҳон эркин курашининг афсонаий тренерларидан бири Казбек Дедикаев билан биргаликда эркин кураш бўйича кучайтирилган режимдаги машқларни бошлаб юбордилар.

АФСОНАВИЙ ИККИ КАРРА ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ЧЕМПИОНИ МАХАРБЕК ХАЗБИЕВИЧНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИ “ДИНАМО” ВА НАМАНГАН ШАҲРИ “МЕҲНАТ ЗАҲИРАЛАРИ” СПОРТ ЖАМИЯТЛАРИ НОМИДАН СОБИҚ ИТТИФОҚ ХАЛҚЛАРИ ЁЗГИ СПАРТАКИАДАСИДА ЭРКИН КУРАШ БЎЙИЧА ҚАТНАШИБ, ЎЗ СПОРТ КАРЬЕРАСИНИ БОШЛАГАНЛИГИ ҲАҚИДА

Худди Арсен Фадзаеқ каби иккинчи буюк афсонавий курашчи Шимолий Осетия АССРнинг Алагир тумани Саудаг қишлоғида туғилиб-ўсган , 1964 йилда таваллуд топган, мкки карра олимпиада ўйинлари чемпиони, беш карра жаҳон чемпиони, тўрт карра Европа чемпиони, кўп мвртвлвб СССР чемпиони бўлган Хадарцев Махарбек Хазбиевичдир. У ҳам ўзининг илк лол қолдирувчи спорт карьерасини олимп чўққиларига элтиш учун барча шарт-шароитлар яратилган “нон шаҳри”-Тошкентда бошлади ва 1980 йилдан 1989 йтлгача ана шу ерда фаолият кўрсатди. Унга ҳар куни уч марта кучайтирилган режимда таом бериларди. Сўнгра квартира ажратишди. Худди Арсен Фадзаев каби Махарбек Хадарцев ҳам ўшанда Ўзбекистон ССРдаги энг обрўли ҳисобланган Тошкент давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетига имтиёзли қабул қилинди.У ҳам давлат стипендияси билан таъминланди. 1980 йили Махарбек эндигина 17 ёшга тўлган бўлиб, айни куч-қуввти барқ уриб келаётган ёшда эди. У Тошкентга акаси — 1961 йилда туғилган Аслан Хадарцевнинг олдига келган эди. Аслан Хадарцев 1981 йилда Тошкентнинг “Буревестник” спорт жамиятидан эркин кураш бўйича собиқ Иттифоқ чемионатининг кумуш медали соҳиби бўлган эди. У Тошкент шаҳрида “Меҳнат заҳиралари” спорт жамиятида кураш бўйича таниқлиҳамюрти, осетин, бу пайтда эркин кураш бўйича катта тренер бўлиб ишлаётган машҳур курашчи Михал Бекмузов қўл остида шуғулланарди.

Шундан кейин 1981 йилда Тошкент шаҳридаги “Динамо” спорт жамиятида эркин кураш бўйича катта тренер Казбек Магамедович Дедегкаев Тошкент шаҳридаги “Меҳнат заҳиралари” спорт жамиятининг эркин кураш бўйича катта тренери Михал Бекмурзов билан ҳамкорликда ака-укалар Арсен ва Аркадий Фадзаев ҳамда Аслан ва Махарбек Хадарцевларни шуғуллантира бошлашди. Шундай қилиб улар собиқ Иттифоқ чемпионатлари ва Иттифоқ халқлари Спартакиадаларида Тошкент шаҳрининг “Буревестник”, “Меҳнат заҳиралари”, “Динамо” спорт жамиятлари номидан эркин кураш бўйича иштирок эта бошлашди. Энг қизиғи шундаки, 1983 йилнинг 18 июлидан 22 июлигача Москвада собиқ Иттифоқ халқлари Y111 Спартакиадаси дастуридан ўрин олган эркин кураш бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Айни вақтда у эркин кураш бўйича собиқ Иттифоқ чемпионати ҳам ҳисобланарди. Ўшанда Термиз шаҳрининг “Меҳнат заҳиралари” спорт жамияти номидан биринчи ўрта вазнда чиққан Арсен Фадзаев собиқ Иттифоқ халқлари Y111 Спартакиадаси чемпиони бўлди. Наманган шаҳрининг “Меҳнат заҳиралари” спорт жамияти номидан ярим оғир вазнда баҳс олиб борган Махарбек Хадарцев ҳам Спартакиаданинг чемпиони сифатида олтин медалга сазовор бўлди.

Шуни таъкидлаш керакки, Арсен Фадзаев 1980 йилдан 1989 йилгача Тошентда яшаган 9 йил мобайнида нафақат бирор учрашувда мағлубиятга учрамади, балки рақибларига бирорта ҳам балл бермади.

Мана ҳозирги вақтда Арсен Фадзаев ҳақида жаҳон матбуоти ва Россия оммавий ахборот воситалари нималарни ёзмоқда.“Барча спорт турларида шундай атлетлар учрайдики, улар амалга ошириш мумкин бўлмагандек ишларни амалга оширишади, ҳаммани бирма бир енгиб, бир бош юқори турадилар ва ҳайратомуз рекордларни ўрнатадилар. Сузишда — Майкл Фелпс, қисқа масофаларда югуришда —Усэйн Болт, шест билан сакрашда — Елена Исинбаевалар. Эркин курашда эса шундай буюк атлет совет ва Россия курашчиси Арсен Фадзаев эди ва шундай бўлиб қолади. ХХ асрнинг энг яхши курашчисига кетма кет беш йил мобайнида ҳеч ким бирор бир усулни қўллолмади.”

Шундай қилиб Арсен Фадзаев ҳамюрти Махарбек Хадарцев билан биргаликда Тошкент туфайли эркин кураш бўйича жаҳон элитасига кириб қолди.

Бизнинг фикримизни шу ҳам тасдиқлайдики, айнан шу Тошкентда Арсен Фадзаев ўзининг шиддатли , бошни айлантирадиган даражадаги муваффақиятли спорт карьерасини бошлади. Арсен Фадзаев 1980 йилдан 1989 йилгача-9 йил мобайнида ўзининг олимп чўққиларини забт этишдек ажойиб истеъдодини бизнинг ўзбек шаҳримиз Тошкентда бошлади.У Тошкентнинг “Динамо” ва “Меҳнат заҳиралари” спорт жамиятлари номидан кураш майдонига чиқа туриб, 1989 йилда армия хизматига чақирилганидан кейин штаби Тошкент шаҳрида жойлашган Туркистон Ҳарбий округи Қуролли кучлари шарафини ҳимоя қилди. Шу билан Арсен Фадзаев Тошкент армия спорт клуби ҳисобида туриб, эркин кураш бўйича кўп марталаб турли мусобқаларнинг ғолиби бўлди.1989 йилдан 1989 йилгача эркин кураш бўйича собиқ Иттифоқ ва собиқ Иттифоқ халқлари Спартакиадаларининг бир неча карра ғолиби,”Дўстлик-84” мусобақаси чемпиони сифатида шуҳрат қозонди. Айни вақтда Тошкентнинг армия спорт клуби ва “Динамо” спорт жамияти номидан қатнашиб, тўрт карра Европа (1985-1987-1989), беш марта жаҳон чемпиони ( 1983-1985-1987-1989), олти марта жаҳон кубоги ғолиби ( 1983-1989). 1989 йилда Сеулда ўтказилган Олимпиада ўйинлари ғолиби сифатида донг таратди.

Худди Арсен Фадзаев каби ўзининг бош айлантирадиган даражадаги спорт карьерасини бизнинг ўзбек шаҳримиз Тошкентда 1980 йилдан 1989 йилгача -9 йил мобайнида бошқа бир афсонавий курашчи Махарбек Хазбиевич Хадарцев ҳам босиб ўтди. У Тошкент шаҳридаги “Динамо” ва “Меҳнат заҳиралари” спорт жамиятлари шарафини ҳимоя қилгани ҳолда эркин кураш бўйича бир неча собиқ Иттифоқ ва Иттифоқ халқлари Спартакиадалари ғолиби (1986-1988), жаҳон кубоги ғолиби-1986, жаҳон чемпиони (1986. 1987, 1989), 1988 йилда Сеулда ўтган олипмпиада ўйинлари ғолиби бўлди.

Мана жаҳон ва Россия оммавий ахборот воситалари эркин кураш бўйича барча замонлар ва халқлар афсонавий курашчиси 1980 йилдан токи 1989 йилгача-9 йил мобайнида Тошкентдаги “Динамо” спорт жамияти шарафини ҳимоя қилган Арсен Фадзаев ҳақида нималарни ёзган. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, Ўзбекистон спорт кураши Ассоциаяси раҳбарлигида фаолият юритган осетинкурашчилар династиясининг анъаналари Ўзбекистон эркин кураши ривожига мустаҳкам пойдевор ташлади.

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *