# Tags
#Бокс

Ўзбекистон Сават Ассоциацияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди ва махсус гувоҳномага эга бўлди

Ўзбекистон 2019йилда Француз Халки миллий спорт тури бокси Сават Ассоциацияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди ва махсус гувоҳномага эга бўлди. Шунингдек, ассоциация Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилди.

Ассоциация президенти этиб “Туронбанк” АТБ раиси Чори Мирзаев, Бош котиб лавозимига эса Шуҳрат Ходжаев сайланди.

Ўзбекистонда француз бокси “Сават” Ассоциациясининг ташкил этилиши мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва асосийси ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонларни шакллантиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши шубҳасиз. Зеро, соғлом жамият — энг буюк ишларга қодир бўлади!

Маълумот учун: Француз бокси Сават 300 йилдан кўпроқ тарихга эга спорт тури ҳисобланади. Сават 1924 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида расмий спорт турларидан бирига айланган ҳамда Франциянинг миллий мероси ҳисобланади.

“Savate” французча сўз бўлиб, “эски пойафзал” деган маънони англатади. Бу спорт тури кўча жангларидан келиб чиққан бўлиб, оёқ зарбалари ва юзга уриш билан курашиш услубини ўзида мужассам этган.

“Сават” 1924 йил Париж шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларига расмий спорт тури сифатида киритилган.

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *