# Tags
#Бокс

Афсонавий боксчи Константин Цзюнинг маҳорат дарси

5 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида бокс бўйича собиқ Европа ва жаҳон чемпиони, профессионал боксда WBC, WBA, IBF йўналишларида чемпионлик камарига эгалик қилган Константин Цзю иштирокида мастер-класс ташкил этилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

“Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбир йиғилганлар ўртасида катта қизиқишларга сабаб бўлди. Маҳорат сабоқлари олдидан акробатик шоу намойиш этилди. Сўнгра тадбирнинг асосий меҳмони Константин Цзю даврага чиқиб келди ва ёш боксчилар билан машғулотлар олиб борди.

Ўзбек боксининг эртанги кун эгалари ўтказилган маҳорат дарсларида ўзлари учун янги бўлган бир қанча билим ва кўникмаларни ўзлаштирдилар. Мастер-класс тадбирини томоша қилиш учун ташриф буюрган фаҳрийлар ва мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларида бир олам таассурот қолдирди.

Тадбир давомида мухлислар Цзю билан суҳбатлашиб, суратга ҳам тушилди. Мастер-классдан сўнг ўтказилган кўнгилочар томошалар ҳам томошабинларга манзур келди. Тадбир якунида собиқ боксчига эсдалик совғалари тақдим этилди. Миллий олимпия қўмитаси номидан махсус совғани Бош котиб Жасур Матчанов топширди”, .

Пойтахтимизда жойлашган “Универсал” спорт мажмуасида ҳаваскор ва профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Константин Цзю маҳорат сабоқларини ўтказди.

Унда 100 дан ортиқ ҳаваскор боксчилар иштирок этди. Улар тажрибали боксчидан техник ва тактик жисмоний машқлар сирини ўрганди.

– Мамлакатда спортга улкан эътибор қаратилаётганига гувоҳ бўлдим. Ютуқлар тасодиф эмаслигига яна бир карра ишонч ҳосил қилдим, – дейди жаҳон чемпиони К.Цзю. – Маҳорат сабоқларида кўрсатмаларимни бехато бажаришга ҳаракат қилаётган болаларни кўриб, очиғи, ҳавасим келди. Ўзбек бокс мактаби жуда кучли. Келажакда бу боксчилардан ҳам чемпионлар чиқишига ишонаман.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Профессионал бокс федерацияси ташкил этган маҳорат сабоқлари сўнггида К.Цзю ва Осиё ўйинлари ғолиби, ҳамюртимиз Исроил Мадримов ўртасида спарринг жанг ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Индонезияда ўтказилган XVIII Осиё ўйинларида боксчиларимиз 5 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритиб, юқори натижа қайд этди.

“Ёшим элликка яқинлашиб қолди. Аммо ҳар куни машғулот ўтказаман. Чунки ўзимга-ўзим ваъда берганман. Сизга ҳам маслаҳатим шу. Ўзингизга ваъда беринг ва буни амалга оширинг. Машғулотларни тўхтатманг. Ўз мақсадингиз сари интилишда давом этинг. Албатта орзуингизга эришасиз”, деди Цзю ўзбекистонлик ёш боксчиларга.

Маълумотнома:
 
Тўлиқ исми: Константин Борисович Цзю
Лақаби: Thunder from Down Under
Фуқаролиги: Россия, Австралия
Туғилган санаси: 1969 йил, 19 сентябрь
Туғилган жойи: Серов, Свердловск области.
Яшаш жойи: Россия, Москва.
Профессионал боксда: 34та жанг (31та ғалаба, 2та мағлубият, 1та жанг амалга ошмаган)
Ҳаваскор боксда: 282та жанг (270та ғалаба, 12та мағлубият).

Жаҳон чемпионатида:
1989 йил, бронза (Москва)
1991 йил, олтин (Сидней)
Европа чемпионатида:
1989 йил, олтин (Афина)
1991 йил, олтин (Гётеборг).

Афсонавий боксчи Константин Цзюнинг  маҳорат дарси

ИСТОРИЯ КИКБОКСИНГА.

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *