# Tags
#Кураш

ҚАДИМИЙ КУРАШ “ОЛИШ”НИНГ СУРХОНЧА ТУРИ ВА ТОЖИК КУРАШИ ГЎШТИНГИРИ. ТУРИ, ТУРКМАН МИЛЛИЙ КУРАШИ ТУРКМЕН ГОРАШИ “ЯҚАЛАШМА” ТУРИ ВА ДОҒИСТОН ХАЛҚИ ҚЎМИҚЛЛАР ХАКИДА

ҚАДИМИЙ КУРАШ “ОЛИШ”НИНГ СУРХОНЧА ТУРИ ВА ТОЖИК КУРАШИ ГЎШТИНГИРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛЛАРИ

Бунинг устига, қадимий Бухоро ҳудудида қўшимча равишда яна бирусул ва йўналиш гўштини бухорой (бухоро кураши) шаклланган.Гўштини (кураш) тожик анъанавий кураш турларидан бири бўлиб, аксосан Бухоро (Ўзбекистон)нинг тожик аҳолиси ўртасида тарқалган. Бу кураш ҳам тик турган ҳолда амалга оширилиб, ерга ётган ҳолда курашишга рухсат этилмаган. Курашиш жараёнида тожикларнинг асосий миллий кураш туридан бирмунча фарқ қилиб, белдан юқоридан тутиш баробарида белдан пастдан ҳам ушлашга рухсат этилган, аммо тиззадан пастдан ушлашга йўл қўйилмаган. Курашда оёқлар билан ишлаш техникасига катта эътибор берилган. Курашчиларнинг техник усуллари орасида оёқлар ёрдамида йиқитишнинг турли усуллари кўп бўлган.Ўтмишда курашчилар томонидан бўғимларга оғритувчи таъсир кўрсатадиган, пайларни бурайдиган, рақибни бўғадиган, тарсаки ўрнига ўтадиган ва бошқа шу каби жуда кўп усуллар қўлланилган.

Рақиблар одатда бели камарбанд ёки белбоғ билан боғланган либосларда чиқишган.

Курашчилар яланғоч бўлиб майдонга тушган пайтлари ҳам бўлган.

Курашчилар гоҳида кураш тушишдан олдин баданларини мойлаб олишган. Қадимги вақтларда профессионал курашчилар, бошқача айтганда, бухоролик эркин гладиаторлар—паҳлавонгулларнинг баданларини мойлаб чиқишлари одат бўлган.

Баданларини мойлаган курашчилар бу билан икки мақсадни кўзлашган: таналарини бир қатор жароҳатлардан асраш баробарида рақибга ҳам қийинчилик туғдиришган.Чунки мойланган баданли курашчилар билан беллашиш ва уларни ушлаш қийин кечган.

Ўтмишда Бухорода махсус мураббий ( усто)лар раҳбарлигида ўсмирлар ва ёшлар кураш сирларини ўрганадиган зўрхона (кучлилар уйи) бўлганлиги ҳақида фактлар мавжуд.

 Бу мактаблардаги варзиши бадан (бадан спорти) гимнастика мажмуида. кураш усуллари ва олишиш машқларидан ташқари турли машқлар, аввало, югуриш,сакраш, ўтириб-туриш, шунингдек, оғир нарсаларни кўтариш машқлари ҳам бажарилган.

Машқлар бевосита кураш майдони яъни майдони гўштингириларда ёки томошахоналарда ўтказилган.

Мусобақалар ор ва шон-шуҳрат , мукофот-борғулар учун турли диний ва одатдаги байрамлар, тўйлар ва бошқа оилавий тантаналар муносабати билан ўтказилган. Мусобақа ташкилотчилари одатга кўра бўлажак мусобақалар хусусида чопарлар юбориб, ўта кучли ва таниқли курашчиларни алоҳида таклиф қилишган. Баъзида мусобақалар миллатига қараб, ўзбеклар ва тожиклар ўртасида ўтказилган.

СУРХОНЧА “ОЛИШ”ДАГИ ҲАМДА ТОЖИК КУРАШИ ГЎШТИНГИРИ ЁКИ ГЎШТИНИ БУХОРОЙ ТЕХНИК ХАЗИНАСИДАГИ СЎЗ-ТЕРМИНЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Курашнинг “Олиш” туридаги сўзларнинг тожикларнинг гўштингири кураши ёки гўштини бухорой ( бухороча кураш) хазинасидаги техник терминлар қуйидагилардан иборатдир:

Пеш по аз ақиб ва аз пеш—орқа ва олд томондан оёқ билан қоқма бериш. Кураш ва унинг сурхонча “олиш” турида бу Чалиб, улоқтириб ташла” тарзида ифодаланади.

Саки андармон куни аз дарун ва аз берун—чалғитиб , ичкаридан ва ташқаридан илдириб ташла. Кураш тилига таржима қилганда ва курашнинг сурхондарёча “олиш” турида бу “Илиб олиб” ёки “Илиб, улоқтириб ташла” тарзида ифодаланади

Кавшак аз пеш, аз ақиб ва аз паҳлу—олдидан, орқасидан ва ёнбошидан олиб, йиқит.

Кураш тилига таржима қилганда ва унинг сурхондарйча “Олиш” турида бу “қоқма қилиб” ёки “қоқиб, улоқтириб ташла” тарзида ифодаланади.

Сари рон—бошингга кўтар. Кураш тилига таржима қилганда ва унинг сурхондарёча “олиш” турида бу “Тизза билан кўтариб, ошириб ташла” тарзида ифодаланади.

Алики печон аз дарун—ичкаридан ўракма чил билан ол, Кураш тилига таржима қилганда ва унинг сурхонча “олиш” турида бу “Ўрама чил қилиб улоқтириб ташла” тарзида ифодаланади.

Ховрафта партов—айлантириб ошириб уриш. Кураш тилига таржима қилганда ва унинг сурхонча “олиш” турида “Думалаб ошиб, улоқтириб ташла” тарзида ифодаланади.

Дутоз—икки силтов билан йиқит. Кураш тилига таржима қилганда ва унинг сурхондарёча “олиш” турида бу “Айлантириб улоқтириб ташла” тарзида қўлланилади.

ТУРКМАН МИЛЛИЙ КУРАШИ ТУРКМЕН ГОРАШИ ва яқалашма тури хакида

 Қизиқ томони шундаки, туркман миллий кураши да қўлланилувчи ёққалашмоқ сўзи ўзбекларнинг қипчоқ диалектикасида, хусусан, кўчманчи қўнғирот қабиласи шевасида таржимаси кўйлаги ёқасидан олмоқ ёки ёқасидан ушламоқ тарзида ифодаланади ва бу “кўча муштлашуви”” тўқнашув” ибораларига тўғри келади. Шундай қилиб, туркман миллий курашининг “туркмен гореши “, яқалашма ёки хивалларин гореши(хивинская борьба), “туркмен-хивилларин гореши” (туркмено-хивинская борьба) Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри яқинидаги Амударё ҳавзасида яшовчи туркманлар ўртасида кенг тарқалгандир.

Яқалашма ёки хивалларин гореши тикка турган ҳолда эркин кураш усули бўлиб, у ётган ҳолда курашишга рухсат этмаёди. Бунда курашчилар майдонга махсус миллий халат , иштон кийган ҳолда, одатда, оёқ яланг ҳолда тушадилар. Кураш жараёнида курашчиларга кийимдан, бел (гўшак)дан ушлаган ҳолда турли усулларни қўллашларига, шунингдек, рақиб оёғига оёқ орқали турли усулларни қўллаб кураш тушишларига рухсат этилади.

Яқалашманинг ўзига хос хусусиятларидан бири унда рақибнинг халати ёқасидан ушлаш ҳисобланади ( худди ана шу жиҳатлари билан туркмен горшеи ўз номини олганлиги табиий ҳол. Кураш техникаси, ҳозирги спорт мутахассисларининг фикрича, оммавий самбо курашига жуда яқин туради.

1982 йилда Туркманистонда А.А. Алланиёзов томонидан “Жисмоний тарбия тизимида туркман миллий кураши ёқалашма” деб номланган ўқув қўлланмаси чиқарилди. Унда ёқалашмада ҳар бир курашчининг ғалабага эришиши учун рақибининг уч жойини ерга тегизиши шарт қилиб кўрсатилган. Байрам мусобақаларида ёки тортишувли масаолаларни ҳал қилиш чоғида 2талаб” қилинган ҳолларда бўладиган курашларда ёки половнлардан бирининг тўла устунлигини исботлаш зарур бўлиб қолган ҳолларда якуний ғаалаба уч марта кураш тушиш орқали аниқланади.

Ёқалашманинг сирлари, масалан,”курашнинг сирли усуллари” (гореш усуллари) , айёрлиги ва нозикликлари, амаллари (эмел), курашга тайёргарлик услублари ва, ҳаттоки, “курашувчининг таоми” сир сақланиб, кўп юз йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб келган. Машқлар сир сақланганидан кўпинча улар ёпиқ жойларда ва кишиларнинг кўзидан панада-очиқ жойларда ташкил этилган. Шундай вақтлар бўлганки, ёқалашма нафақат миллий спорт тури, балки бир қанча кишилар учун ҳақиқий касб-кор ҳисобланган(полвонлик), бундай эҳтиёткорликда ҳам маълум жон бўлган.

Шунга ўхшаш Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида асрлар мобайнида ота-боболари кўчманчилик билан шуғулланиб келган, ҳозирги пайтда авлодлари ўтроқ ҳаётга кўчган ўзбекларнинг қипчоқ лаҳжаси да “олиш”да “Кураги жерга тегмаган” деган мақол мавжуд. Буни турманларнинг полвонликни касб-корга айлантирган курашчиларига ҳам татбиқ этса бўлади.

 СУРХОНЧА ҚАДИМИЙ ТУРИ “ОЛИШ”НИНГ ДОҒИСТОН ТОҒ ОЛДИ ТЕКИСЛИГИДА ЯШОВЧИ, ТУРКИЙ ТИЛДА ГАПИРУВЧИ ТУБЖОЙ ХАЛҚИ ҚЎМИҚЛЛАР ТИЛИДАГИ ЭТИМОЛОГИЯСИ ХУСУСИДА

Ўзига тортувчи кураш оламининг сурхондарёча қадимий “олиш” тури ўзининг миллий этник колоритГА бойлиги Евроосиёдаги бошқа халқларнинг курашига ўхшаб кетади. Масалан, “олиш” сўзи Доғистоннинг тоғ олди ҳудудлари ва Қўмиқ текислигида яшоқчи тубжойли қўмиқ халқининг ябушув ёки ёбишуу курашига тўғри келади. Бу сўзнинг таржимаси жанг,ёқалашиш, кураш маъноларини беради. Ябушувнинг ҳам бир бир қанча кўринишлари бор. Унинг маълум турида кураш белдан юқоридан, кийимдан ушлаган ҳолда олиб борилган,белнинг пастидан ушлаш таъқиқланган. Рақибнинг оёғига турли усулларда чалиш ( чатақ, чатақ урмақ) орқали йиқитиш мумкин.               

Миллий курашнинг ” олиш” турида қипчоқ лаҳжасида, хусусан, “же”ловчи кўчманчи қўнғиротлар шевасида курашчи-полвонларнинг кураши жараёнида “Желкасининг икки курагини жерга босди” деган иборалар борки, бу курашчининг рақибини икки кураги билан ерга босганлиги, соф ғалабага эришганлигини ифодалайди. Худди шундай қўмиқларда ябушувда соф ғалабага эришиш учун рақибини икки ярғини билан ерга босиши талаб этилади. Буни улар тилида ( қўмиқ диалекти бўйича) аркасин ерга тийдирмақ деб ифодаланади.Миллий курашининг қадимий “олиш” турида қипчоқ лаҳжасида, хусусан, кўчманчи қўнғиротлар шевасида “Жиқилган курашга тўймас” деган халқ мақоли бор. Худди шундай мақол қўмиқларда ҳам мавжуд бўлиб,” Йигъилган абушувдан тоймас” тарзида ифодаланади.Шуниси ҳам борки, асрлар мобайнида ота-боболари кўчманчи ҳаёт кечирган Ўзбекистон жанубидаги ҳудудларнинг кўчманчи қабилаларининг ҳозирги авлодлари ўтроқ турмуш кечиришга ўтишган. Уларда ўзбек тилининг қипчоқ диалектикасида “Кураги жерга тегмаган полвон” ибораси мавжуд бўлиб, бу курашчи-половонлар ўртасида енгилмаган курашчиларга нисбатан қўлланилган

Leave a comment

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *