АНЪАНАВИЙ МИЛЛИЙ КУРАШ ВА, ШУНИНГДЕК, КУРАШНИНГ ҚАДИМИЙ СУРХОНЧА “Олиш” ТУРИ ВА ГРУЗИЯДАГИ “Ч ИД АОБА” МИЛЛИЙ КУРАШ ва ЭРОННИНГ “КОШТИ” МИЛЛИЙ КУРАШ ТУРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛЛАРИ
АНЪАНАВИЙ КУРАШНИНГ ҚАДИМИЙ СУРХОНЧА “Олиш” ТУРИ ВА ГРУЗИЯДАГИ “ЧИДАОБА” МИЛЛИЙ КУРАШ ТУРИ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛ.
Сурхонча “Олиш” анъанавий миллий кураши ўзининг белдан ушлаб , оёқ билан турли усулларни ишлатиш жиҳатидан грузинларнинг “Чидаоба” миллий кураш турига ўхшаб кетади.
Шунингдек, “олиш” миллий курашининг кураш либоси – желак енгсизлиги ва калта енглилиги билан Грузия миллий анъанавий курашида кийиладиган енги калта ва енгсиз “чоха” либосига ўхшаб кетади. Яна бир кураш либоси “Чуха” эса енги қисқа Эрон кураши “кошти” либоси билан ўхшашдир.
Грузин миллий кураши “Чидаоба” Шарқий ва Жанубий Грузия деҳқонлари ўртасида кенг тарқалгандир. Мочидаве ёки бир неча юз йил илгари айтганларидек мочидари (моркинали)лар махсус кураш майдони сачидаога қаттиқ газмолдан тикилган енги йўқ ёки енги калта чакмон (чоха) кийиб чиққанлар. Ўтмиш курашчилари кўпчилигининг эътиқодича курашга яланг оёқ билан чиқилса, ер ҳам ёрдам беради, деган тушунча бўлган. Одатда кураш олдидан курашчилар давра қуриб ўтирган томошабинлар олдида лезгинкага рақс тушганлар.
“Чидаоба”да оёқ билан бажариладиган кураш усуллари курашнинг сурхондарёча қадимий миллий тури “олиш”нинг жуда оммавийлашган ва кўп қўлланиладиган усулларига ўхшаб кетади. Булар қоқма бериш, ёнбош ва ичдан илдириб ташлаш,ўрама чил бериш ва бошқаларда кўринади. Масалан,”чидаоба”нинг қоқмаси “олиш”нинг чалиб, улоқтириб ташла каби усули билан айнан ўхшашдир. “Чидаобада”ги яна бир чил усули “олиш”нинг “қоқма қилиб, улоқтириб ташла” усулига мос келади.”Чидаоба”нинг яна бир туташиши “олиш”нинг “туя чил қилиб, улоқтириб ташла” усулининг айни ўзи деб айтиш мумкин.”Чидаобада”ги туташиш “олиш”нинг “олиш”даги “илиб, улоқтириб ташла”нинг бир кўринишидир. “Чидаоба”нинг оёқдан чалиши “олиш”нинг “ўрама чил” қилиб улоқтириб ташла”сига мос келади.
Грузин чидаоба кураши усулларини яхши эгаллаган курашчи тўқсон фоиз дзюдочи деб айтаверса бўлади.
Грузияда чидаоба жуда оммавийлашиб кетган. Кўплаб болалар ҳали гўдаклик пайтлариданоқ миллий кураш билан шуғулланишни бошлайдилар. Буни шу ҳам кўрсатадики, курашнинг кўпгина турлари ( классик кураш, эркин кураш, самбо, дзю до курашлари) бўйича грузин спортчилари олдинги ўринлардан бирини эгаллайдилар.
“Чидаоба нафақат кураш, балки у кураш-қўшиқ, кураш-рақс, кураш-ҳаёт ҳамдир. Ҳа, ҳа, ҳаётнинг ўзи мочидавага кураш усулларини ўргатади. Ток худди устунни ўраб олгани каби чидаоист ўзининг ўрама чили билан рақибини қулатади, кўз очиб юмгунча уни ошириб ташлайди, бунда қувноқ қуёшга ўзининг ҳужумкорлик хислатларини намойиш этади.”
Кураш қоқма, ўрама чил, чалиш, елкадан ошириб улоқтириш каби турли усулларга бой бўлади.Оёқдан олиш таъқиқланади. Жанг тик турган ҳолда юқори суръатларда олиб борилади. Курашнинг асосий мақсади турли усулларни қўллаган ҳолда рақибни гиламга чалқанчасига йиқитишдир.
Жанг пайтида, одатда, грузинча куйлар янграб туради.
Грузинча курашнинг кўпгина усуллари самбоники билан мос келади. Чидаобани самбо курашининг асосчилари Василий Ошчепков ва Анатолий Харлампиевлар ўрганишган. Чидаоба кураш усуллари грузин эркин кураши мактаби техник усулларини ҳам бойитган. Дзю до бўйича олимпия чемпиони Шота Чочишвили айтгандики, “ грузин кураши чидаобани яхши билган курашчи тўқсон фоиз дзюдочидир.”1976 йилги олимпиада ўйинларида бошқа бир совет курашчиси Харшиладзе, Рамаз Ноевич ярим финалда британиялик курашчи Дэвид Страсбургни чидаобанинг ўзига хос оригинал усулини қўллаб, мағлуб этганди. Грузин дзюдочиларининг муваффақиятидан кейин чидаобага қизиқиш шу қадар кучайдики, 1980 йилда Токиода дзю до бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Сейдзо Фудзи грузин кураши чиаоба бўйича ассоциация ташкил қилди
СУРХОНЧА АНЪАНАВИЙ МИЛЛИЙ КУРАШ ТУРИНИНГ ЭРОННИНГ “КОШТИ” МИЛЛИЙ КУРАШ ТУРИ БИЛАН ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Форс “Кошти” кураши ер юзидаги энг қадимий ва энг қаттиқ кураш тури ҳисобланади.Уларда ҳар қандай чил ва улоқтиришларга, оғриқли усулларга ҳам рухсат этилади. Ғарбда “ифлос усуллар” деб аталувчи нарсалар коштида тайёргарлик тизимининг қисмлари ҳисобланади. Эрон кураши “форс кошти”нинг моҳияти ана шундай.
Эрон халқлари кураши. Кураш майдони ҳажми чегараланмаган ва ўт ўсган майдон ҳисобланади. Либоси оддий шим ва бадан яланғоч бўлади.
Баданнинг исталган жойидан ушлаш мумкин ва турган ва ётган ҳолда оёқлар билан турли усулларни қўллаш мумкин. Курашнинг мақсади-рақибни орқаси билан ерга йиқитиш. Курашиш вақти худди миллий курашнинг сурхондарёча “олиш” туридагидай чекланмаган бўлади. Бошқа иполсим ва кураш қонун-қоидалари ҳам сурхонча олишникига ўхшаб кетади. Баданнинг исталган еридан ушлашга ва тик турган ҳолда оёқ билан турли кураш усулларини қўллашга рухсат этилади. Юқорида айтилганидай курашдан мақсад-рақибини орқаси билан ерга қулатиш. Кураш вақти чекланмаган-чегараланмаган. Кураш жойи эса ҳажми чекланмаган ўт ўсган майдон ҳисобланади.
Кураш эронликлар шуғулланиб келаётган энг қадимий ва антик спорт тури ҳисобланади. Эрон тарихида унинг илдизлари жуда чуқур кетгнлигини кўриш мумкин.
Қадимги Эрон афсоналарида барча афсонавий қаҳрамонлар паҳлавонлар бўлишган. Улар орасида Рустам алоҳида ажралиб туради. Машҳур ва буюк эрон шоири Фирдавсий 1000 йиллар муқаддам эпик достон “Шоҳномв”ни ёзганди. Унингбош қаҳрамони Рустам. “Шоҳнома” бу шон-шуҳрат ва ғалабалар тарихидир. “Шоҳнома” қиссаларидан бири “Ҳафт хон”да Рустам Кайковус (Шоҳ Ковус)ни озод қилиш учун еттита қийин ва ўтиб бўлмас босқичдан ўтиб, Дев Сафидни асир туширишга мажбур бўлади. Бунинг учун у кўплаб тўсиқларни енгиб ўтиш ва кўплаб жангларда , жумладан, махлуц билан жангда ғалаба қозонишига тўғри келади. Рустам—бу Эрон Геркулеси. Минг йиллардан буён давом этиб келаётган кураш Эрон халқи қалбидан мустаҳкам ўрин олган. Эронликлар нафақат эркин а юнон-рим кураши билан, балки бошқа кўплаб анъанавий ва маҳаллий кураш турлари билан шуғулланишади. Эронлик кўпгина муофотлар соҳиблари, чемпионлар ҳеч бўлмаганда уларнинг бири билан шуғулланишган. Кошти-паҳлавони паҳлавонлик кураши) энг машҳур Эрон миллий кураш туридир.
Бундай кураш тури билан зўрхона ( куч уйлари)да шуғулланишган, анъанавий кураш клуби сифатида варзаше бастани( қадимги спорт” деб номланган клубларда ҳам тайёргарликлар олиб борилган.
Бу курашда тикка турган ҳолда ва ётган ҳолда оёқ билан турли усулларни қўллаш ва белдан пастидан олиб ҳам курашиш мумкин.Бундан ташқари, оёқлар билан турли усулларни қўллашни кураш мақсади сифатида қаралади ва оғриқ ва бўғувчи усуллар бўлмайди. Айтиш кераккки. Бундай қилиш джастлаб жисмоний машқлар ва спорт беллашувлари сифатида қаралган бўлса, бироқ кейинчалик жанговар санъат сифатида қабул қилинган.
Туше афтидан кейинроқ Европада спорт кураши билан бирга вужудга келди.
Спорт кураши фақатгина 18 асрнинг охири ва 19 асрнинг бошларида пайдо бўлди. У ўз номини тез-ьтез ўзгартириб турди. Гоҳ инглизлар, гоҳ финлар, гоҳ французларники деб юрилди. Ниҳоят, қоғозда юнон-рим маданиятининг мероси сифатида қоғозда муҳрланди. Бундай кураш ҳатто, шунчалик жанговарлигига қарамай, ҳарбий санъат бўла олмасди. Эрон курашининг анъанавий ҳудудий усули чуха ёки бачуха бўлиб, у Хуросон провинцияси шимоли-шарқидаги курдлар орасида тарқалган бўлиб, хусусан, Кучан,Божнурд,Исфаройин, Фариман ва Ченаран шаҳарлари аҳолиси орасида оммалашган эди. Курашчилар пишиқ пахта толаси ёки жундан тайёрланган газмолдан тикилган енгсиз анъанавий чакмон чуха) кийишган. Кураш номи ҳам ана шундан келиб чиққан. Курашчилар чухадан ташқари иштон ёки узунлиги тиззадан келадиган бринжа кийишган. Белбоғ ўрнига шол материалининг 150-З*№) сантиметрли парчасидан фойдаланилган.Кураш оёқ яланг ҳолда очиқ дала майдонларида худди замонавий эркин курашдай қилиб ташкил этилган.Рақибини орқаси билан ерга улоқтириб ташлаган ёки уни ердан узиб,кўтарган ҳолда бир неча марта айланган курашчи ғолиб деб топилган. Рақиб оёғидан тиззадан пастдан ушлаш таъқиқланган. Курашчилар беллашуви одатда тўй тантаналари ёки маҳаллий қишлоқ хўжалиги байрамлари муносабати билан мусиқалар остидаташкил этилган. Дастлабки уч вазн тоифаси учун кураш вақти 6 дақиқани, кейингиси учун 8 дақиқани ташкид этган. Мусобақа ғолиби бош мукофот— қўчқорга эга бўлган.